Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Евро-2012: Гомеснинг ягона голи Германияга ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Бугунги куннинг энг марказий баҳси кутилганиданда бироз зерикарли ўтгани кўпчилликка ёқмаган бўлиши табиий. Биринчи бўлим якунига етиб, терма жамоалар иккинчи бўлимда майдонга тушиб келишганида, ўйин биргина голгача  бориши ойдинлашиб қолди. Яъни, биринчи бўлиб гол ура олган терма жамоанинг якунда ғалаба қозониш имконияти ошиб кетди. Шундай ҳам бўлди.

Биринчи бўлим юқорида айтилганидек бироз зерикарли ўтганини кўрдик. Футболчилар юқори тезлкиларда эмас, бироз эҳтиёткорона тарзда, рақиб имкон берадиган даражада тўп суришди.

Шунинг учун ҳам биринчи бўлимда, дарвоза томон зарбаларни деярли кўрмадик.

Иккинчи бўлимда эса, ўйин сурати ошди. Жамоавий ўйин борасида анча шаклланиб улгурган "немис машинаси" португаллар дарвозаси олдида ҳавфли вазиятларни яратишда бироз чаққонроқ ҳаракат қилишди.

Португалия терма жамоаси футболчилари эса индивидуал жиҳатдан рақибларидан бироз устунроқ кўринишсада, жамоавий ўйинни ҳали анча шакллантириш кераклиги кўриниб қолди. Роналду, Нани ҳамда биргина ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган Элдер Поштигалар бирғбирларини кўп вазиятда тушуна олишмади. Роналдунинг зарбалари дарвоза томон етиб бормади. Коентраунинг тезкор юришлари ҳам рақиб ҳимоячиларининг позицион жой танлашда беҳато ўйнашлари туфайли тўхтатиб қолинаверди.

Биргина ҳато ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкинлигини хис қилган футболчилар бирох ҳаяжонга тушгандек ҳам кўринишди.

Германияликлар позицион ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилишди ва биринчи бўлиб рақибини ҳато қилишга мажбур қила олишди. Швайнштайгер ва Сами Хедира ўнг қанотда бир-бирларига бир икки тўп ошириб, португалиялик футболчиларни жойларини ўзгаритиришга мажбур қилишди. Хедира ҳаволатиб тўпни рақиб жарима майдони ичига узатди. Тўпи йўл йўлакай португалилик ярим ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди. Ҳаммадан баландроқ сакраган Марио Гомес боши билан Руи Патрисиу дарвозасини ишғол қилди ва немисларни олдинга олиб чиқди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай Португалия термаси устози майдонга учинчи ҳужумчи, Густаво Варелани туширди. Айнан мана шу футболчи майдонга тушгач португалияликларниннг ҳужумлари ҳавфли тус ола бошлади.

Ҳисобни тенглаштириш учун энг қулай имконият ҳам айнан Варела иштирокида содир бўлди. Немис ҳимоячиларининг бироз пала-партишлигидан сўнг тўп унинг учун зарба беришга қулай вазиятга келди. Аммо ҳужумчи, тўпни тўғри Нойерга қарата тепди. Португалия терма жамоасининг энг сўнгги ва энг қулай имкониятини эса Нани йўққа чиқарди. Унинг 11 метрлик нуқта яқинидан тепган тўпига Бадштубер йўлда тўғаноқ бўлди.

Шундай қилиб, чемпионатнинг энг кучли гуруҳида биринчи тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Германия кичик устунлик эвазига ғалаба қозонди ва Дания термаси билан гуруҳ пешқадамига айланди.

ГЕРМАНИЯ — ПОРТУГАЛИЯ 1:0 (0:0)
Гол: Гомес, 73
Германия: Нойер, Боатенг, Ҳуммельс, Бадштубер, Лам, Хедира, Швайнштайгер, Ўзил (Кроос, 87), Мюллер (Бендер, 90+2), Подольски, Гомес (Клозе, 80)
Португалия: Руи Патрисиу, Жоау Перейра, Бруну Алвеш, Пепе, Фабиу Коэнтрау, Велозу, Моутиньо, Мейрелеш (Варела, 80), Нани, Роналду, Поштига (Оливейра, 70)
Огоҳлантиришлар: Бадштубер, Боатенг - Поштига, Коэнтрау
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Месут Ўзил

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:13, 10.06.2012.
Ўқилди: 5779 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.