Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига, 24-тур

28 сентябрь, соат 18:30. Бош ҳакам: Равшан Эрматов

ПАХТАКОР

Жалолиддин Машарипов (23, 26)

2 : 1

ЛОКОМОТИВ

Санжар Шоаҳмедов (42)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
16. Александр Лобанов
4. Аднан Ораховац
5. Акбар Исматуллаев
7. Азим Аҳмедов
9. Жалолиддин Машарипов
10. Жамшид Искандеров
15. Жавоҳир Соҳибов
21. Камолиддин Тожиев (С)
24. Даврон Ҳошимов
28. Станислав Андреев
55. Жасур Ҳакимов
  1.Игнатий Нестеров
5.Кахи Махарадзе
13.Неманья Яничич
8.Сервер Жепаров
10.Марат Бикмаев
15.Сардор Мирзаев
18.Тимур Кападзе (С)
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
ЗАҲИРА
30. Ботирали Эргашев
6.Аббос Отахонов
14.Жамшид Болтабоев
17. Акобир Тўраев
44. Григорий Аҳмедов
48. Темир Толипов
51. Андрей Сидоров
  12.Маъмур Икромов
4.Бобур Йщлдошев
7.Садриддин Абдуллаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
17.Салим Мустафоев
Иван Нагаев
71.Артур Геворкян
САРИҚ КАРТОЧКА
Азим Аҳмедов (16)
Аднан Ораховац (28)
Даврон Ҳошимов (76)
Станислав Андреев (90+1)
Александр Лобанов (90+4)
 
Темур Кападзе (28)
Кахи Махзардзе (70)

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" - "Локомотив" - 2:1!
90+4'
Александр Лобановга сариқ карточка. Вақтни чўзгани учун
90+3'
"Пахтакор"да ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Аббос Отахонов майдонга тушди
90+2'
Зотеев "Пахтакор" жарима майдончасига узатма берди. Лобанов Махарадзе урилиб йиқилди ва тўпни қўлидан чиқарди. Фол
90+1'
Станислав Андреев сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Пахтакор"да ўзгариш: Жалолиддин Машариповнинг ўрнига Темур Толипов тушди
89'
Эҳҳ, Шоаҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Геворкянга узатма берди. Артур тўпни эгаллай олмади, акс ҳолда туркманистонлик футболчи бирга бир вазиятга чиқарди
89'
Искандеровнинг узатмасини Нестеров эгаллаб олди
87'
Яхши вазият. Абдухолиқов жарима майдончасининг чап томонида тўпни кўкраги билан қайтарди ва олис устун томон узатма берди. Темирйўлчилардан ҳеч ким тўпга етиб бора олмади
85'
"Локомотив"да ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Иван Нагаев тушди
84'
ВУУУУУҲ! Темурхўжа Абдухолиқов бир неча футболчиларни алдаб, ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва орқароққа узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди. Шоаҳмедов 14 метрларда тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Аҳмедовга тегиб қайтди
83'
Геворкян жарима майдончасининг ўнг қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
81'
Вууҳҳ! Зотеев олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
78'
Оҳо! Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчини алдаётганида, Ҳошимовнинг оёғига урилиб йиқилди. Эрматов қоида бузилмаганини эътироф этди
77'
Меҳмонларнинг бурчак тўпини майдон эгалари бартараф этишди
76'
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди
75'
Вуууууҳ! Темирйўлчилар тезкор ҳужум ташкил қилишди. Тўхтахўжаев ўнг қанотдан узатма берди. Мирзаев дарвозагача 5 метрдан бош билан зарба берди. Ноаниқ
74'
Бурчакдан етказилган узатмага Темурхўжа бош билан зарба берди. Ноаниқ
73'
Оҳо! Тўхтахўжаев ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ораховац тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди, акс ҳолда Абдухолиқов дарвозани ишғол қилишга тайёр турганди
71'
Темурхўжа олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
70'
Аҳмедов меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг томонидан дарвоза томон аниқ узатма бера олмади
70'
Кахи Махарадзе сариқ карточка олди. Майдон марказида Болтабоевни йиқитди
68'
Ҳошимов ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига кириб борди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди, бироқ тўп футболчилардан ўтиб кетди ва уни Геворкян эгаллаб олди
'
Бухорода бўлиб ўтган "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади. "Қалдирғочлар" 2 очко йўқотишди. Бу натижани "Локомотив"нинг фойдасига дейиш мумкин
63'
Вууууҳ! Жепаровнинг узатмасидан кейин Яничич ўткир бурчак остида бош билан зарба берди. Лобанов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, тўп дарвозага аниқ бормади
60'
"Пахтакор"да ҳам ўзгариш: Жасур Ҳакимов ўрнига Жамшид Болтабоев тушди
59'
"Локомотив"да ўзгариш: Темур Кападзе ўрнига Артур Геворкян майдонга тушди
58'
Меҳмонлар яхши босим ташкил қилишди, аммо иш зарбагача етиб бормади
58'
Зотеев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо қарор қабул қилишда суст ҳакарат қилди. Бурчак тўпи
55'
Зотеев Мирзаев орқали ҳужумга ўтди, аммо Сардорнинг узатмаси тезроқ чиқди ва тўп майдонни тарк этди
52'
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Мирзаев ўйинга киритди. Тўп унчалик юқорига кўтарилмади, мезбонлар хавфни бартараф этишди
50'
Абдухолиқов чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ўзи фол ишлатди
50'
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди
47'
Бурчакдан етказилган узатмани Махарадзе бош билан қайтарди
46'
ВУУУУУУҲ! Искандеров бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилар-ҳужумчилар аралаш устунга тегди ва майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Локомотив" - 2:1. Танаффус
45+1'
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Ораховац бош билан тўпни қайтарди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
42'
ГООООООООЛ! Санжар Шоаҳмедов, 2:1! "Локомотив" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Алибоев рақиб жарима майдончаси атрофида футболчиларни алдаб, нариги томонга узатма берди. Жепаров узатмани ўтказиб юборди ва Санжар 14 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
40'
Жарима майдончаси бурчагида Ҳакимов ва Яничич тўқнашувида "Пахтакор" ҳужумчиси йиқилди. Эрматов жарима зарбаси бермасликка қарор қилди
39'
Майдон марказига яқин жойдан Исматуллаев жарима тўпини ўйинга киритди. Нестеров тўпни эгаллаб олди, унга нисбатан Ҳакимов фол ишлатди
38'
Вууууууҳ! Мирзаев олис масофадан узатма бериб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Тўхтахўжаевни тўп билан таъминлади. Ислом бош билан дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Бикмаев ҳимоячилар таъқиби остида яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади!
36'
Темирйўлчиларнинг ҳужумлари ўтмаяпти, пахтакорчилар бунга имкон беришмаяпти
34'
Мирзаев чап қанотдан етказган узатмани Жепаров рақиб жарима майдончаси ичида бош билан ортга ўтказди. Шоаҳмедов тўпга ета олмади, тўп майдонни тарк этди
33'
Жепаров ўнг қанотдан чап оёқда узатма берди. Марказий ҳимоячилар тўпни қайтаришди
28'
Темур Кападзе сариқ карточка олди. Искандаровни чалгани учун. Шунингдек, Ораховац ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантириш олди
26'
ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов, 2:0! "Локомотив" қарши ҳужумни ўтказиб юборди ва мезбонлар футболчиси имкониятдан ўта самарали фойдаланди!
25'
"Пахтакор" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Жасур Ҳакимов шерикларига узатма берди ва ўзи жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
23'
ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов, 1:0! Искандеров бурчак тўпини ўйинга киритди ва тўпни яна қабул қилиб, жарима майдончасига етказди. Машарипов 6 метрдан бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!
21'
Марат Бикмаев жарима майдончаси ташқарисида 2-3 футболчини чалғитиб зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
20'
ВУУУУУУУҲ! Нестеров "Локомотив"ни голдан қутқарди! Искандеров ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган жамоадошига узатма берди ва жарима майдончасига етказилган узатмага 14 метрлардан зарба берди. Игнатий тўпни қайтарди ва Жасур Ҳакимов дарвозабон майдончаси ичида унчалик кучли бўлмаган зарба зарба берди. "Локомотив" посбони бу зарбани ҳам қайтарди ва Яничич тўпни тепиб юборишга улгурди
17'
Вуууууҳ! Бу сафар Машарипов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди
16'
ВУУУУУУҲ! Икром Алибоев жарима зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди. Тўпни меҳмонлар эгаллашди ва дарвоза олдига узатма берди. Кападзе дарвозабон майдончаси чизиғи устида муваффақиятли зарба бера олмади. Лобанов тўпни эгаллаб олди
16'
Азим Аҳмедов сариқ карточка олди
15'
Искандеров олис масофадан жарима тўпини "Локо" дарвозабон майдончасига етказди. Аммо Ораховац бош билан зарба бера олмади. Тўп майдонни тарк этди
13'
Сардор Мирзаев чап қанотдан ўнг оёқда "Пахтакор" жарима майдончасига узатма берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
9'
Вуууҳ! Жепаров етказган узатмага Тўхтахўжаев бош билан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
8'
Ўнг қанотда Жепаровга нисбатан фол ишлатди Машарипов
7'
Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан олис устун томондан майдонни тарк этди
2'
"Пахтакор" бурчак тўйини ўйинга киритди ва ҳимоячилар қайтарган тўп яна жарима майдончасига узатиб берилганда футболчилардан бири офсайдда қолди
1'
ВУУУУУУҲ! Баҳснинг 20-сониясидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Искандеров майдон марказида Кападзедан олиб қўйди ва 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Нестеров қайтарган тўпга Жасур Ҳакимов етиб келди ва 10 метрлардан зарба берди. Игнатий бу сафар ҳам жамоасини муқаррар голдан қутқарди!
0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Олий лиганинг 24-тури доирасида «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда. Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.