Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

13-тур, 27 ноябрь, 21:30

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Златан Ибраҳимович (21)

1 : 1

ВЕСТ ҲЭМ

Дьяфра Сако (2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Давид де Хеа (Д)
05. Маркос Рохо
04. Фил Жонс
36. Маттео Дармиан
21. Андер Эррера
08. Хуан Мата
25. Антонио Валенсия
14. Джесси Лингард
06. Поль Погба
19. Маркус Рэшфорд
09. Златан Иброҳимович
  01. Даррен Рэндолф (Д)
19. Жеймс Коллинз
08. Шейху Куйяте
21. Анджело Огбонна
03. Аарон Крессвелл
16. Марк Ноубл
30. Майкл Антонио
14. Педро Обьянг
27. Димитри Пайе
10. Мануэль Лансини
15. Дьяфра Сако
ЗАҲИРА
20. Серхио Ромеро (Д)
17. Дейли Блинд
22. Генрих Мхитарян
27. Маруан Феллайни
31. Бастиан Швайнштайгер
18. Эшли Янг
10. Уэйн Руни
  13. Адриан (Д)
20. Андре Айю
04. Ховард Нордтвейт
07. Суфён Фегули
31. Эдимилсон Фернандес
24. Эшли Флетчер
11. Симоне Дзадза

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" - 1:1. Моуриньо жамоаси яна очко йўқотмоқда
90+4'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Пайет ўрнига Суфён Фегули тушди
90+3'
Айю жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
90+2'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Руни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бир ҳимоячидан ўтиб, дарвозабон майдончасига тўпни етказишга уринди. Тўпни меҳмонлар эгаллаб, хавфни бартараф этишди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90+1'
Валенсия сариқ карточка олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун
90'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди
90'
Крессвелл сариқ карточка олди
87'
ВУУУУУҲ! "Вест Хэм" гол уришга жуда ва жуда яқин келди. Антонио икки футболчи орасидан ўтиб "МЮ" жарима майдончасига кирди ва Флетчерга узатма берди. Эшли икки-уч футболчи орасидан ўтди ва дарвозабон майдончасидан зарба берди. Де Хеа кўкраги билан зарбани қайтарди!!!
87'
Валенсия ўнг қанотдан узатма берди. Погба қайчи услубида зарба беришга уринди. Аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди
85'
"МЮ"да сўнгги ўзгариш: Лингард ўрнига Феллайни тушди
82'
Вууууҳ! "Вест Хэм" ҳимоячиси тўпни бош билан ўз дарвозабонига етказишга уринди, аммо Златан тўпни эгаллаб олди, дарвозабонни алдаб ўтди, сўнгги паллада Куяте тўпни тепиб юбориб, хавфни бартараф этди
80'
"МЮ"нинг қарши ҳужуми хавфли бўлди. Олис устун томон етказилган узатмани Ибраҳимович дарвоза олдига етказди. Дарвозабон оёғи билан тўпни қайтариб қолди
79'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва тўп жарима майдончасига етказилди. Златан бош билан аниқ зарба бера олмади
78'
Вууууҳ! Погба жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза бурчаги томон аниқ зарба берди. Рэндолф тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
77'
Эҳҳҳҳҳ! Ўнг қанотдан Валенсия етказган узатма натижасида тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, Мхитарянга келиб тушди. Генрих 6-7 метрлардан зарба берди ва тўп устунга тегиб, нариги устун томон кетди. Лингард дарвозани ишғол қилди. Аммо Жесси офсайдда қолган экан
74'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Лансини ўрнига Андре Айю тушди
72'
Бурчак тўпи самара бермади
71'
"МЮ"нинг навбатдаги ҳужуми ва бурчак тўпи ишланди
68'
Вуууҳ! Лингарддан узатма қабул қилган Ибраҳимович тўпни бир уринишди Рунига етказди. Уэйн 15 метрлардан олис бурчак томон зарба берди. Рэндолф тўпни эгаллаб олди
65'
"МЮ"да иккита ўзгариш: Рэшфорд ўрнига Руни, Мата ўрнига Мхитарян тушди
56'
Бурчак тўпи "МЮ" дарвозаси олдида тахликаси вазиятни юзага келтирди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
55'
Вуҳ! Ўнг томонда белгиланган жарима тўпини Пайет тўғри дарвоза томон айлантирди. Де Хеа тўпни юқорига кўтариб юборди
53'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Сако бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ошиб ўтиб, юқоридан тўрга тушди
53'
Антонио ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп Рохонинг оёғидан майдонни тарк этди
49'
Рэшфорд чап қанотдан бир ҳимоячини алдамоқчи бўлди, аммо тўп майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "МЮ" - "Вест Хэм" - 1:1. Танаффус.
45+2'
Вууууҳ! Лингард жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячи таъқиби остида зарба берди. Тўп Рэндолфнинг қўлидан майдонни тарк этди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Погбанинг узатмасидан кейин Ибраҳимович 14 метрлардан зарба берди. Агбонна тўп йўлига ўзини ташлади ва хавфни бартараф этди
44'
Мата чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Златан бош билан берган зарба аниқ чиқмади
39'
Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
36'
Вуууууҳ! Маркус Рэшфорд бирга бир вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади. Унинг зарбасини "Вест Хэм" дарвозабони оёқ билан қайтарди
35'
Антонио олис масофадан зарба берди. Аммо ноаниқ
34'
Оҳо! Мата олис устун томон узатма берди. Златан бош билан тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Лингарда яқин масофадан самарали зарба бера олмади
28'
Ҳакамнинг қарорига кескин норозилик билдирган Жозе Моуриньо захира ўриндиғидан четлатилди
28'
Погба симуляция учун сариқ карточка олди.
27'
"Вест Хэм" жарима тўпини комбинация шаклида ўйинга киритди, тўпни эса мезбонлар эгаллаб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Погбанинг узатмасидан кейин Ибра дарвозани ишғол қилишга тайёр эди, аммо ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартира олди
25'
Эррера ўз жарима майдончаси бурчагида Пайетни чалиб йиқитди
24'
Манкунианликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидиришмоқда
21'
ГООООООЛ! Златан Ибраҳимович, 1:1! Погба олис масофадан ҳаволатиб узатма берди. Швециялик футболчи 6 метрдан бош билан тўпни дарвозага буриб қўйдию
20'
Пайет жарима майдончасига кираётган Сакога узатма берди. Тўпни Блинд эгаллади ва хавфни бартараф этди
18'
Вест Хэм футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Рохо тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
12'
Рэшфорд жарима майдончасига узатма берди. Тўп Ибраҳимовичгача етиб келмади
8'
Моуриньо шогирдлари вазиятни ўнгламасалар бўлмайди. Улар тўпни назорат қилишмоқда
2'
ГОООООЛ! Кутилмаганда "Вест Хэм" ҳисобни очди. Ўнг қанотдан етказилган жарима тўпини Дьяфро Сако бош билан 5 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
0'
Ўйин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
АПЛнинг 13-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.