Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўзбекистон кубоги 2016

Финал. 30.11.2016. соат 13-00. Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

ЛОКОМОТИВ

Темурхўжа Абдухолиқов (2)

1 : 0

НАСАФ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов
05.Кахи Махарадзе
11.Темурхўжа Абдухолиқов
15.Сардор Мирзаев
17.Салим Мустафаев
18.Тимур Кападзе
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
28.Икром Алибоев
37.Шерзод Файзиев
71.Артур Геворкян
  25.Элдорбек Суюнов
06.Азизжон Ғаниев
07.Шуҳрат Муҳаммадиев
18.Баҳром Абдураҳимов
22.Игорь Голбан
23.Шерзод Аъзамов
28.Фозил Мусаев
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фарруҳ Сайфиев
38.Дониёр Нарзуллаев
69.Драган Черан
ЗАҲИРА
01.Игнатий Нестеров
04.Бобурбек Юлдашев
07.Садриддин Абдуллаев
10.Марат Бикмаев
13.Неманья Яничич
29.Қувондиқ Рўзиев
33.Олег Зотеев
  35.Санжар Қувватов
04.Мақсуд Каримов
14.Шароф Муҳитдинов
15.Шахбоз Эркинов
21.Азамат Алланиёзов
31.Сайдулло Раҳматов
45.Бобир Абдуҳолиқов
САРИҚ КАРТОЧКА
Ислом Тўхтахўжаев (31)
Темурхўжа Абдухолиқов (33)
 
Одилжон Ҳамробеков (35)
Шахбоз Эркинов (90+3)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Ислом Тўхтахўжаев (90+3)
 

Матн

90+5'
Ўйин тугади. "Локомотив" Ўзбекистон кубоги 2016 соҳиби бўлди
90+3'
Тўхтахўжаев иккинчи сариқни олгани учун четлатилди
90+3'
Эркинов ва Тўхтахўжаев огоҳлантирилди
90+3'
Эркинов жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвоза томон йўллади, бироқ дарвозабон уни ушлаб олди
90+1'
Насаф катта куч билан олдинга ўтмоқда, бироқ Локомотив хотиржам ҳимояланмоқда
90'
4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Насафнинг бурчак зарбаси хавфли чиқди, бир қатор футболчилар тўпга зарба беришди. Барча зарбаларни ҳимоячилар тўсиб қолди
85'
Шоаҳмедов ўрнига Юлдашев туширилди
84'
Мустафоев узоқ масофадан зарба йўллаганида Суюнов қийинчилик билан тўпни қайтара олди
83'
Муҳаммадиев ўрнига Муҳиддинов туширилди
81'
Бобир Абдухолиқов жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқиб борган эди, аммо ҳимоячилар унга зарба беришга йўл қўйишмади
79'
Темурхўжа Абдухолиқов узоқ масофадан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ
77'
Қулай вазиятга чиқиб бораётган Темурхўжа Абдухолиқов офсайдда қолиб кетди
75'
Сардор Мирзаев узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ
74'
"Насаф" бурчак зарбасини яхши амалга оширолмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
73'
Файзиев ўрнига Зотеев туширилди
72'
Черан ўрнига Бобир Абдухолиқов туширилди
69'
Ташаббус "Локомотив" томонга ўтди, "Насаф" асосан ҳимояланмоқда
66'
Сардор Мирзаев дарвозабон билан юзма-юз вазиятда тўпни уни устидан ошириб, дарвозага йўллади, бироқ Муҳаммадиев бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтара олди
65'
Бикмаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, аммо Суюнов тўпга биринчи бўлиб улгурди
62'
Мустафоев жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироқ Суюнов тўпни осонлик билан эгаллаб олди
61'
Нарзуллаев жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига етказди, аммо ҳимоячилар унга зарба беришга йўл қўйишмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
59'
Ҳамробеков ўрнига Эркинов туширилди
57'
Ташаббус "Насаф" томонига ўтди, "Локомотив" асосан ҳимояланмоқда
54'
Геворкян ўрнига Бикмаев туширилди
52'
Абдураҳимов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Черан унга яқин масофадан зарба берганида дарвозабон қайтара олди
51'
Шоаҳмедов жарима майдонига ёриб кирган эди, бироқ ҳимоячилар уни тўсиб қолишди
49'
Ҳамробеков чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар уни қайтара олишди
47'
Шоаҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади. Тўп ноаниқ кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Бироз дам оламиз
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Чераннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди
42'
Абдураҳимов дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, бироқ Икромов тўпга чиқиб, хавфни бартараф этди
40'
Черан қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди
38'
Баҳром Абдураҳимов жарима майдони ичидан зарба йўллади, Икромов тўпни ушлаб қолди
36'
Тўхтахўжаев жарима зарбасини амалга оширди, тўп жарима майдонига оширилганида унга зарба берувчи футболчи топилмади
35'
Қўполликлар бошланиб кетди. Ҳамробеков ҳам огоҳлантирилди
33'
Темурхўжа Абдухолиқов ҳам қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
31'
Тўхтахўжаев рақибига қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди
29'
Ҳамробеков жарима зарбасини дарвозага йўллаганида, дарвозабон қийинчиликсиз қайтара олди
28'
Мустафоев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар қайтара олиши
25'
Икром Алибоев узоқ масофадан зарба йўллади, аммо тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди
24'
Тўхтахўжаев чамаси 30 метрдан белгиланган жарима зарбасини жуда ноаниқ йўллади
22'
Черан жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллаганида, тўп йўлини ҳимоячи тўсиб қолди
20'
Шоаҳмедов яна вазиятни йўққ чиқарди. У ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллаганида, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
18'
Шоаҳмедов чап қанотдан тўпни ошириб, Абдухолиқовни яхши вазиятга чиқарган эди, аммо ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди
15'
Шоаҳмедов дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, ҳисобни ошириши мумкин эди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтара олди
10'
Насаф яна бир жарима зарбасини амалга оширди. Сайфиев йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди
8'
Насаф ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганда, Нарзуллаев боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ
6'
Геворкян бурчак зарбасини амалга оширганида, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
4'
Черан чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
2'
Артур Геворкян ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпни дарвозабон ушлаб қололмади ва Темурхўжа Абдухолиқов уни яқин масофадан дарвозага йўллади!
2'
ГОООЛ!!! Абдухолиқов!
0'
Ўйин бошланди
'
Футболчилар авиаҳлокатга учраган Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби хотирасига 1 дақиқа сукут сақлашди
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради
'
Бир неча дақиқалардан сўнг Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубогининг финал ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.