Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

14-тур, 4 декабрь, соат 21:00

ЭВЕРТОН

Бейнс (89-пен.)

1 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Златан Ибраҳимович (42)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Мартен Стекеленбург (Д)
05.Эшли Уильямс
17.Идрисса Гуйе
25.Рамиро Фунес Мори
03.Лейтон Бейнс
23.Шеймус Коулман
14.Янник Боласи
18.Гарет Бэрри
15.Том Клеверли
11.Кевин Миральяс
10.Ромелу Лукаку
  01.Давид де Хеа (Д)
36.Маттео Дармиан
05.Маркос Рохо
04.Фил Джонс
06.Поль Погба
16.Майкл Кэррик
25.Антонио Валенсия
22.Генрих Мхитарян
21.Андер Эррера
09.Златан Ибраҳимович
11.Антони Марсиал
ЗАҲИРА
01.Жоэль Роблес (Д)
06.Фил Джагелка
30.Мейсон Хоггейт
08.Росс Баркли
16.Жеймс МакКарти
19.Эннер Валенсия
07.Жерар Делофеу
  20.Серхио Ромеро (Д)
17.Дейли Блинд
03.Эрик Байи
08.Хуан Мата
27.Маруан Феллайни
14.Жесси Лингард
19.Маркус Рэшфорд

Матн

90+5'
Ўйин тугади. "МЮ" яна очко йўқотди. Моуриньодан омад юз ўгирмоқда
90+5'
Ўнг қанотдан берилган узатмани Де Хеа эгаллаб олди
90+2'
"МЮ"нинг хавфли ҳужуми. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
90+1'
"Эвертон" футболчиси жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба берди. Де Хеа тўпни қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
89'
ГООООЛ! Эрик Бейнс, 1:1! Де Хеа зарба йўналишини топди, аммо тўпни қайтара олмади
88'
Де Хеа сариқ карточка олди
87'
ПЕНАЛЬТИ! "МЮ" дарвозасига! Феллайни хатога йўл қўйди
85'
"МЮ"да ўзгариш: Мхитарян ўрнига Феллайни тушди
85'
Ўнг қанотдан Ибрага нисбатан фол ишлатилди
82'
"МЮ"да ўзгариш: Марсиал ўрнига Рэшфорд тушди
81'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Антонио Валенсия дарвозабон майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
77'
Мезбонлар ўнг томондан жарима тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарба натижасида тўп "тўққизлик"ка кираётганди. "МЮ" посбони сэйа намойиш қилди
75'
Вуууҳ! Идрисс Гуйе жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Де Хеа қийинчилик билан тўпни қайтарди
72'
Куман жамоаси босимни ошириб бораётгандек
67'
"Эвертон"да иккита ўзгариш бўлди
66'
Марсиал чап томондан юқорилатиб узатма берди. Погба бош билан зарба берди. Ноаниқ
60'
ВУУУУҲ! "МЮ" бир дақиқада иккита хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб Погбани узатмани қабул қилган Мхитарян ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ҳамда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, чап оёқда зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум ҳам ўнг қанотдан ташкил қилинди. Эррера жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!
57'
Чап қанотдан етказилган узатмани Эвертон ҳимоячиси қайтарди. Марсиал жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
56'
"МЮ" жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан жарима тўпни ўйинга киритди. Мезбонлар узатмани майдон марказига қайтаришди
53'
Бурчакдан етказилган узатма хавфли чиқмади
53'
ВУУУУУҲ! Миральяс Лукаку билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди ва яқин масофадан кучли зарба берди. Тўп Де Хеанинг оёғидан юқорига кўтарилиб кетди!
48'
Дармиан чап қанотдан тўпни "Эвертон" жарима майдончасига етказди. Марказий ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "МЮ" Ибраҳимовичнинг голи эвазига олдинда бормоқда
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Марсиал жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Стекеленбург тўпни эгаллаб олди
42'
ГОООООООЛ! Златан Ибраҳимович, 0:1! Қизиқ гол бўлди! Олис масофадан етказилган узатма натижасида ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқди ва олдинга югуриб чиққан дарвозабоннинг устидан тўпни оширди. Тўп ерга урилиб, тўсинга тегди, ерга тушиб устунга тегди, ерга тушиб, кейин чизиқни кесиб ўтди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди, аммо гол бўлгани қайд этилди!
41'
Эррера ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
37'
Марказ бўйлаб жарима майдончасига югураётган Мхитарянга Погба узатма берди. Ҳимоячи "подкат" орқали қайтаришга муваффақ бўлди
36'
"Эвертон" рақибига нисбатан ишончлироқ ўйнамоқда, ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда
29'
Ибраҳимович жарима зарбасини тўппа-тўғри жонли деворга тепди
29'
"МЮ" жарима майдончаси ярим айланаси олдидан жарима зарбаси тепади
26'
Вууууҳ! Боласи ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Миральяс ҳам тўпга ташланишга улгурмади
25'
Ўйин темпи юқори эмас, ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмаяпти
18'
Жарима зарбаси тахликали бўлди. "Эвертон" футболчиси жарима майдончаси ичида берган зарбаси муваффақиятли чиқмади
17'
Маркос Рохо сариқ карточка олди. У рақибга икки оёғини тик қилиб рақибга ташланди
13'
Моуриньо шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
8'
Погба жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
5'
Тўп олдинга чизиққа етказилди. Жарима майдончаси олдида турган Ибраҳимович тўпни эгаллай олмади
2'
Вууҳ! Мезбонлар ўнг қанотдан "МЮ" дарвозабон майдончасига узатма беришди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди, акс ҳолда Миралься дарвозани ишғол қилиши мумкин эди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Эвертон" - "МЮ" ўйини бошланиш арафасида. Ўйин олдидан 1 дақиқа сукут сақланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.