Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

16-тур, 19 декабрь, соат 00:45. Бош ҳакам: Матео Лаос

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (18, 67)
Жорди Альба (69)
Лионель Месси (90)

4 : 1

ЭСПАНЬОЛ

Давид Лопес (79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
20.Серхи Роберто
06.Денис Суарес
08.Андрес Иньеста
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
  13.Диего Лопес (Д)
23.Диего Рейес
29.Аарон Мартин
18.Хави Фуэго
15.Давид Лопес
16.Хави Лопеc
20.Папе Диоп
14.Хосе Хурадо
19.Пабло Пьятти
07.Жерар Морено
10.Фелипе Кайседо
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
23.Самуэль Юмтити
04.Иван Ракитич
07.Арда Туран
12.Рафинья
17.Франциско Алькасер
  01.Роберто Хименес (Д)
03.Рубен Дюарте
06.Оскар Дуарте
09.Хосе Рейес
28.Марк Рока
30.Оскар Мелендо
22.Альваро Васкес

Матн

90+6'
Матео Лаоснинг ҳуштаги янгради. Ўйин якунланди. "Барселона" - "Эспаньол" - 4:1.
90+4'
Месси чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади
90+2'
Мессидан узатма қабул қилган Неймар жарима майдончаси ичида олис бурчак томон зарба берди. Хименес зарбани қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 4:1! Аргентиналик футболчи Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб қўйди
88'
Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп нариги қанотдан майдонни тарк этди
87'
ВУУУУУҲ! Месси ва Неймар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Лео 8-9 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
85'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кираётганди, сўнгги паллада ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
82'
Месси Неймарни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Аммо Неймар офсайдда қолган экан
79'
ГООООООЛ! Давид Лопес, 3:1! Мезбонлар ҳимояда бироз бўшашишди ва бундан "Эспаньол" самарали фойдаланди. Лопес чиройли комбинацияни голга айлантирди
74'
Пьятти ва Альба тўқнашиб кетишди
69'
ГОООООООЛ! Жорди Альба, 3:0! Месси яна жарима майдончаси ташқарисида 4 футболчидан ўтиб кетди ва тўп Альбага борди. Жордининг зарбасидан кейин тўп олис бурчакка кириб кетди
67'
ГООООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Месси рақиб жарима майдончаси ташқарисида бирданига 4 футболчидан ўтиб кетиб, зарба берди. Хименес тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Суарес дарвозани ишғол қилди.
66'
"Барса"да ўзгариш: Денис Суарес ўрнига Рафинья тушди
65'
Кайседо сариқ карточка олди. Тактик фол ишлатди
62'
Неймарнинг узатмаси ўтганида Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетарди...
61'
Қарши ҳужумда Месси майдон марказидан Неймарни олдига бошлади. Бразилиялик ҳужумчи тўпга бироз ета олмади. Тўпни Хименес эгаллаб олди
57'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Анча ноаниқ
56'
Неймарнинг жаримадан берган зарбасидан сўнг тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
55'
Неймар қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетишга уринди. Унга нисбатан фол ишлатилди
53'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
52'
"Эспаньол"да мажбурий ўзгариш: Диего Лопес ўрнига Роберто Хименес тушди
51'
"Эспаньол" посбони Луис Суарес билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олган кўринади
50'
Эҳҳҳҳ, Суарес! Мессининг чиройли пасида кейин Луис дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолди. Тўп Диего Лопеснинг оёғидан майдонни тарк этди
48'
Вууууҳ! Иньестадан узатма қабул қилган Месси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. У зарба бераётганида оёғи сирпаниб кетгани боис, тўп дарвозага аниқ бормади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Эспаньол" - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
42'
Иньеста Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади
41'
"Барселона" футболчилари тезликни оширишди. Улар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига киришга уринишди. Месси зарба беришга улгурмади
37'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келган Моренога узатма берилди. Жерарнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
36'
Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда
33'
Иньестанинг узатмасидан кейин Суарес чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячини алдаб ўта олмади
30'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
29'
вууууҳ! Қарши ҳужумда Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб, ёрдамга келган Мессига узатма берди. Лионелнинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
27'
Неймар ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Сержи Робертони кўрди ва унга уузатма берди. "Барса" футболчиси рақиб ҳимоячисининг ҳаракатига чалғиб қолди ва тўпга ета олмади
25'
Месси жаримадан берган зарба натижасида тўп жонли деворга тегди
24'
Луис Суаресга нисбатан фол ишлатилди
24'
Месси ўз услубида жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
21'
"Эспаньол" ҳужум ташкил қилишга уринмоқда
18'
ГООООООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Қарши ҳужумда Иньеста олис масофадан олдинга чизиққа узатма берди. Суарес бирга бир вазиятга чиқди ва Лопесни доғда қолдирди
16'
Чап қанотдан етказилган узатмага Морено бош билан зарба берди. Ноаниқ
14'
Альба офсайдда қолди
13'
Аарон Мартин сариқ карточка олди. Майдон маркзида Мессини йиқитгани учун
12'
Меҳмонларнинг бурчак тўпини ва ундан кейинги ҳужумини кўк-анорранглилар бартараф этишди
11'
Хурадо! Чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Денис тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
10'
Пабло Пьятти сариқ карточка олди
7'
ВУУУУУУУҲ! Қарши ҳужумда Луис Суарес чап қанотдан олдинга ўтаётган Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчи тўпни нариги томондан жарима майдончасига етиб келган Мессига узатди. Лионель ўнг оёқда зарба берди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ажойиб имконият эди!
4'
Иньестанинг узатмасидан кейин Луис Суарес бу сафар чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
4'
Сержи Роберто ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
3'
Луис Суарес офсайдда қолиб кетди
2'
"Барселона" кўк-анорранг, "Эспаньол" оқ-кўк йўл-йўл формада ўйнамоқда
0'
Диққат, Каталония дербиси! "Барселона" ва "Эспаньол" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.