Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

17-тур, 9 январь, соат 00:45

ВИЛЬЯРРЕАЛ

Никола Сансоне (50)

1 : 1

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Серхио Асенхо (Д)
06.Виктор Руис
05.Матео Мусаччио
02.Марио Гаспар
11.Яуме Коста
21.Бруно Сориано
18.Никола Сансоне
20.Роберто Сориано
08.Жонатан дос Сантос
14.Ману Тригурос
10.Алешандре Пато
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
19.Лукас Динь
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
20.Серхи Роберто
21.Андре Гомес
05.Серхио Бускетс
11.Неймар
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
13.Андрес Фернандес (Д)
22.Антонио Рукавина
12.Альваро Гонсалес
16.Родриго Эрнандес
19.Самуэль Кастильехо
04.Альфред Н'Диае
24.Рафаель Борре
  25.Хорди Масип (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
06.Денис Суарес
07.Арда Турон
12.Рафинья
17.Пако Алькасер

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Вильяерреал" - "Барселона" - 1:1. Каталония клуби "Реал" билан орадаги яна 2тага ошириб юборди
90+4'
Хуами Коста иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди
90+3'
Роберто ўнг қанотдан етказган узатмани Асенхо эгаллаб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
ГОООООООЛ! Лионель МЕССИ! Даҳшатли гол! Нақ тўққизликка!
89'
Жарима майдончаси ярим айланаси олдида Мессига нисбатан фол ишлатилди
85'
Каталонияликлар яна бир имкониятдан фойдалана олишмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди
84'
Неймар чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Турон бош билан зарба берди. Ноаниқ
83'
Пике сариқ карточка олди
82'
Неймарнинг узатмасини Асенхо эгаллаб олди
79'
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Суарес эмас, ҳимоячи тўпни эгаллади
78'
Ҳакам Сержи Роберто ва Сорианога сариқ берди
75'
ВУУУУУҲ! Барса қарши ҳужумга ўтди. Мессидан узатма қабул қилган Луис бир ҳимоячини алдади ва 12 метрдан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Арда тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Неймар чалқанча услубда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
74'
ВУУУУУУҲ! Месси 15 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!! Омад
72'
Вууууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Месси 14 метрдан зарба берди. ерда ётган ҳимоячи тўп йўлига қўлини қўзиб қолди. Тўп унинг қўлига тегиб, юқоридан ўтиб кетди. Ҳакам пенальти белгиламади
72'
Луис Суарес жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ
71'
Барсада ўзгариш: Люка Дин ўрнига Арда Турон тушди
71'
Месси жаримадан етказган узатмага Маскерано бош билан зарба берди. Ноаниқ
70'
Коста сариқ карточка олди
68'
Иньеста олис масофадан муваффақиятсиз зарба берди
68'
Барсада ўзгариш: Гомеш ўрнига Денис Суарес тушди
66'
Барсада яхши имконият бор эди. Робертонинг узатмаси ўтмай қолди
64'
Неймар жарима майдончаси ичида йиқилди. Тур ўрнингдан - деди ҳакам
62'
Вильярреал дадил ўйнамоқда
57'
Барса қарши ҳужумда жуда яхши имкониятга эга бўлди, аммо Неймар аниқ пас бера олмади
53'
Вууууҳ! Меҳмонлар тўпни тезда ўйинга киритишди. Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва бирга-бир вазиятда зарба берди. Асенхо тўпни эгаллади
52'
Жарима майдончаси бурчагидан Неймарга нисбатан фол ишлатилди
50'
ГОООООЛ! Никола Сансоне, 1:0! Вильяреал қарши ҳужумдан ўта самарали фойдаланди! Патонинг узатмасидан кейин Сансоне олис бурчакни аниқ нишонга олди
47'
Барселона иккинчи бўлим бошида босимни ошираётгандек
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45'
Вуууҳ! Дин чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончаси чизиғи устига етказди. Суареснинг зарбаси аниқ, аммо дарвозабон тўпни қабул қилди
43'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Месси бош билан зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Асенхо юқорига кўтариб юборди
43'
Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Бурчак тўпи
38'
Суарес яна офсайдда
36'
Луис Суарес офсайдда қолди
33'
Вуууҳ! Робертонинг узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Неймарнинг зарбасини ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди
32'
Люка Дин чап қанотдан узатма берди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Самарасиз
31'
Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Асенхо эгаллади
28'
Вильярреал яхши ҳужум ташкил қилди, аммо Сориано офсайдда қолди
27'
Кўк-анорранглилар қисқа-паслар орқали мезбонлар жарима майдончасига кириб келишди, бироқ Неймарнинг сўнгги узатмаси Мессигача ўтмади
24'
Вуууҳ! Неймар рақиб жарима майдончаси ташқарисида 2-3 футболчидан ўтиб кетди ва 23 метрлардан кучли зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
21'
Бу сафар Сансоне жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
19'
Мезбонлар яхши қарши ҳужум ташкил қилишди. Дос Сантос олдинга ўтди ва 22 метрдан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
18'
Барса тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар яхши ҳимояланиб, рақибга имконият беришмаяпти. Гомеснинг олис масофадан зарбаси аниқ чиқмади
12'
Вуууууҳ! Вильярреал футболчилари яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Пато чап қанотда бир футболчини алдаб ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Барселона ҳимоячилар катта қийинчилик билан дарвозага зарба берилишининг олдини олишди
12'
Жарима майдончасига кирган Суаресга Месси юқоридан узатма берди. Луис тўпга ета олмади
10'
ВУУУУУУҲ! Жонатан дос Сантос ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади! Хайме Коста чап томондан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда бўш турган жамоадошига пас берди. дос Сантоснинг зарбасидан кейин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
9'
Барса босимни оширмоқда. Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
7'
Иньеста паршют услубида рақиб дарвозаси олдига узатма берди. Каталониялик ҳужумчилар унинг фикрини тушунишмади
5'
Месси-Иньеста-Роберто комбинациясидан кейин Сержи етказган узатмани дарвозабон эгаллаб олди
3'
Оҳо! Иньеста жарима майдончаси бурчагидан кучли ва аниқ зарба берди. Асенхо тўпни эгаллаб олди
2'
Бурчак тўпи самарали чиқмади
2'
Вильярреал бурчак тўпи ишлади
0'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "сариқ сувости кемаси" киритиб берди. Бошладик!
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ҳар иккала жамоа бугун ўзининг асосий формасида ҳаракат қилади
'
Испания чемпионатининг 17-тури доирасида "Вильярреал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда. Ўйин бошланишига 15 дақиқа қолди
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.