Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

18-тур, 14 январь, соат 20:15. Бош ҳакам: Ундиано Мальенко

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (14,57)
Месси (52)
Турон (59)
Видал (80)

5 : 0

ЛАС-ПАЛЬМАС

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
07.Арда Туран
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
22.Алейш Видаль
12.Рафинья
21.Андре Гомес
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
  13.Хави Варас (Д)
05.Давид Гарсия
12.Мичел Маседо
22.Элдер Лопеш
03.Маурисио Лемос
08.Набил эл-Жар
07.Кевин-Принс Боатенг
04.Висенте Гомез
15.Роки Меса
24.Тана
21.Хонатан Виера
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
24.Жереми Матьё
04.Иван Ракитич
08.Андрес Иньеста
17.Франциско Алькасер
11.Неймар
  01.Рауль Лизоаин (Д)
16.Айтами Артилес
02.Давид Симон
19.Матео Гарсия
11.Момо
06.Анхель Монторо
09.Марко Ливая
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Боатенг (55)
Ливая (77)

Матн

90+1'
Ўйин тугади, Эътиборингиз учун раҳмат!
90'
1 дақиқа қўшиб берилди
83'
Дарвозабон билан юзма-юз чиққан Алькасер тўпни дарвозага йўллай олмади
80'
Чап қанотдан Алькасернинг оширган тўпини Алеиш Видал жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, дарвозага киритди
80'
ГОООЛ!!! Видал!!!
78'
Мессининг жарима зарбасидан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди
77'
Мессига нисбатан қўпол ўйнаган Ливая огоҳлантирилди
76'
Боатенг дарвозабон билан юзма-юз чиқиб зарба йўллади, Тер Штеген тўпни ушлаб қолди
74'
Эл-Жар ўрнига Ливая туширилди
73'
Бускетс ўрнига Матьё туширилди
68'
Суарес ўрнига АЛькасер туширилди
67'
Месси бурчак зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллашига сал қолди. Дарвозабон уни қайтара олди
62'
Андре Гомеш ўрнига Ракитич туширилди
59'
Суарес дарвозабон билан юзма-юз чиқиб зарба йўллади. Хави Варас уни қайтара олди. Аммо қайтган тўпни Арда Турон дарвозага йўллади
59'
ГОООЛ!!! Турон!!!
57'
Рафинья томонидан оширилган тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олган Луис Суарес аниқ зарба билан дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди
57'
ГОООЛ!!! Суарес!!!
55'
Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни қўли билан дарвозага йўллашга уринган Боатенг ҳакам томонидан огоҳлантирилди
52'
Рафинья чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва тўпни марказга оширди. Дарвозабон уни ушлаб қолишга ҳаракат қилиб, қўлидан чиқариб юборди. Тўпга етиб келган Месси уни осонлик билан дарвозага йўллади
52'
ГОООЛ!!! Месси!!!
51'
Суареснинг ажойиб пасидан сўнг, Месси дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борган эди. Бироқ унинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
49'
Меҳмонлар 2-бўлимни фаол бошлади. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Боатенг боши билан дарвозага йўллаган эди. Бу сафар ҳам унинг зарбасига аниқлик етишмади
46'
Меҳмонлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Боатенг жарима майдони чизиғида тўпни қабул қилиб олди ва акробатик усулда зарба йўллади, тўп салгина ноаниқ кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Барселона - Лас-Палмас - 1:0. Танаффус
45+1'
Рафинья жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Эҳҳҳҳҳ, Месси! Лионель Лас-Палмаслнинг сўнгги ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба берди. Варас оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди!
44'
Эҳҳҳ, Турон! Жамоадошларининг узатмасидан кейин чап қанотдан дарвлзабон майдончасига яқинлашди, аммо ўз вақтида узатма бера олмади. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
43'
Вуууууҳ! Месси ижросидаги ажойиб жарима зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг юқори бурчагига бораётганди. Варас тўпни юқорига уриб юборди
41'
Мессига нисбатан фол учун Элдер Лопеш сариқ карточка олди
40'
Вуууҳ! Мессининг ажойиб пасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо бироз офсайд бор экан
37'
Месси офсайдда қолди
34'
Лас-Пальмасда мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Давид Гарсия ўрнига Айтами Артилес тушди
33'
ВУУУУУҲ! Арда Турон жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, дарвозабон тўпни ьўлиқ эгалламасидан туриб, Месси ундан тўпни ўғирлаб кетди. Лео рақиб футболчиларини алдаб, дарвозабон майдончасига кучли узатма берди. Рафинья тўпни оёқ қўйишга бироз кеч қолди
32'
Андре Гомеш сариқ карточка олди
32'
ВУУУУУУҲ! Гомеш яна бир имкониятдан фойдаланеа олмади! Бускетснинг узатмасидан кейин Андре тўпни 11 метрли нуқта устида тўпни эгаллади, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
29'
Хавьер Маскерано сариқ карточка олди. У тактик фол ишлатди. У Ла лига доирасида кейинги ўйинни ўтказиб юборади
24'
ВУУУУУУУҲ! Арда Турон рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва нариги қанотдан ёрдамга келган Гомешга узатма берди. Андренинг 6 метрдан йўллаган зарбасини Хави Варас оёғи билан қайтарди!
21'
Вуууҳ! Месси рақибнинг 2-3 футболчисини алдаб ўтди ва чап томондан жарима майдончасига кираётган Рафиньяга пас берди. Ярим ҳимоячи ўткир бурчак остида зарба беришга қарор қилди ва зарбада адашди. У Суаресга пас берганида, Луис бўш дарвозани ишғол қиларди
20'
Месси жарима майдончаси ташқарисидан тўпни қабул қилди ва чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага узатма берди. Аммо Хорди офсайдда қолди
18'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Боатенг Барса жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз уриниш
16'
Вууууҳ! Рафинья чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Суаресга узатма берди. Луис 6-7 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилишига ҳимоячи халал бериб қолди
14'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Андре Гомеш ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Уругвайлик футболчи 8-9 метрдан зарба бериб, дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди. Илк хавфли ҳужум гол билан якунланди
12'
Тўп назорати Энрике жамоаси томонда
9'
Лас-Палмас тўпни яхши назорат қила оладиган жамоа эканини таъкидлаб ўтиш лозим
6'
Гомеш ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Турон тўпни эгаллай олмади
5'
Мессининг пасидан кейин ўнг томондан олдинга ўтаётган Видаль офсайдда қолди
3'
Месси ижросидаги жарима зарбаси анча ноаниқ бўлди
3'
Роки Меса сариқ карточка олди. У бирга бир вазиятга қоқиб кетаётган Суаресни тортиб йиқитди
2'
Бурчак тўпи хавфли бўлди, аммо мезбонлар футболчиси зарба беришга улгурмади
1'
Барса бурчак тўпи ишлади
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга Луис Суарес киритиб берди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасининг 18-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.