Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

20-тур, 29 январь, соат 16:00

БЕТИС

Алекс Алегрия (75))

1 : 1

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Адан (Д)
14.Риза Дурмиси
20.Жерман Пеццелла
23.Аисса Манди
05.Петрос
21.Фабиан Руиз
07.Шарли Мусонда
10.Даниэль Себальос
12.Кристиано Пиччини
24.Рубен Кастро
19.Алекс Алегрия
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
19.Лукас Динь
24.Жереми Матьё
22.Алейш Видаль
06.Денис Суарес
07.Арда Турон
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
01.Даниэль Хименес (Д)
02.Рафа Наварро
03.Алекс Мартинес
15.Райан Донк
04.Бруно Гонсалес
11.Матиаш Нахуель
18.Роман Зозуля
  13.Яспер Силлессен (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
20.Серхи Роберто
21.Андре Гомеш
14.Хавьер Маскерано
17.Пако Алькасер
САРИҚ КАРТОЧКА
Петрос (67)
 
Жерар Пике (43)
Иван Ракитич (70)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди! "Бетис" - "Барселона" - 1:1!
90+3'
Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан тўхтатди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 1:1! Мессининг пасидан кейин Суарес бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
89'
Месси жаримадан узатган тўпни Адан эгаллади
89'
"Барса" жарима майдончаси зарбаси тепади
88'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
87'
Месси жармиа майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
85'
"Бетис"да ўзгариш: Алегрия ўрнига Матиас Нехуель тушди
84'
Серхи Роберто офсайдда қолди
83'
Мессининг узатмаси чиройли бўлди, аммо Адан тўпни эгаллаб олди
81'
ЭҲҲҲҲҲ, Кастро! БИрга бир вазиятда Тер Штеген дарвозасига гол ура олмади!!!
80'
Мессининг жаримадан зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
79'
Эҳҳҳҳҳ, ҳакамлар! Ҳимоячи тўпни чизиқдан қайтарди деб баҳоланган вазиятда футболчи тўпни ярим метр ичкаридан қайтарган экан!!!
79'
Луис Суаресга нисбатан фол ишлатилди. Мессининг нуқтаси
78'
Андре Гомеш сариқ карточка олди
78'
ВУУУУУҲ! Даврозага кираётган тўпни "Бетис" ҳимоячиси яна чизиқ устида қайтариб қолди!
78'
Рубен Кастро олис масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
77'
Вуууууҳ! "Барса" дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. ҲИмоячи чизиқ устидан тўпни қайтарди
75'
ГООООООЛ! "Бетис" ҳисобни очди! Бурчакдан етказилган тўпни Тер Штеген муваффақиятсиз қайтарди, Алегрия эса уни дарвозага буриб қўйди!
74'
ВУУУУУУҲ! Рубен Кастро! Унинг 15 метрдан йўллаган зарбаси натижасида тўп устунга тегиб қайтди! Пике тўпни майдон ташқарисига чиқаришга улгурди!
73'
Бетис жарима тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпга эга чиқди
72'
Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бормоқда. Баҳс тугашига 18 дақиқа қолди, аммо Барса ҳамон ҳужум ташкил қила олмаяпти
71'
ВУУУУУҲ! Себальос олис масофадан хавфли зарба йўллади! Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
70'
Иван Ракитич огоҳлантирилди
69'
Батисда ўзагриш: Рубен Пардо ўрнига Райан Донк тушди
68'
"Барселона"да бирданига иккита ўзгариш бўлди: Дин ўрнига Альба, Арда Турон ўрнига Серхи Роберто туширилди
67'
Петрос сариқ карточка олди
64'
Тер Штеген яна жароҳат олди. Ҳужум пайтида Алегрия дарвозабоннинг бошидан тепиб юборди
63'
Бетис ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
61'
Тер Штеген жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
60'
Тер Штеген ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни рақибларга олдириб қўйди. Аммо мезбон футболчиси Алегрия бўш қолган дарвозага тўпни жойлай олмади.
59'
"Барса"да ўзгариш: Денис Суарес ўрнига Андре Гомеш тушди
59'
Бетис яна бурчак тўпидан самарали фойдалана олмади
56'
Вуууҳ! Мезбон футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
54'
Бетис бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз чиқди
52'
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Видаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
52'
Каталониялик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин тўпни Себальос эгаллаб олди. Аммо Пике хавфни бартараф этди
50'
Алеиш Видаль қоида бузди. Мезбонлар жарима майдончанинг чап қанотидан жарима зарбаси тепишади
49'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
48'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
46'
Иккинчи бўлим бошланиб кетди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус
45'
Биринчи бўшимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Рубен Кастронинг жаримадан зарбаси анча ноаниқ бўлди
43'
Жерар Пике сариқ карточка олди. У ҳужумчини тўхтатмаса, хавфли вазият юзага келарди
43'
Арда Турон жамоасининг яхши ҳужумини бузиб қўйди
42'
Мессининг пасидан кейин Луис Суарес яккама-якка вазиятга чиқаётганди, марказий ҳимоячи "подкат" орқали тўпни олиб қолди
41'
Эҳҳҳ, Суарес! Неймарнинг узатмасидан кейин бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Адан яхши ўйнади. Гол бўлмади, аммо ҳакам Неймарни офсайдда деб топиб, хато қилганди
40'
Бетис ҳимоядан чиқаётганида тўп ҳакамга тегиб ортга қайтди ва Брса хавфли вазиятга эга бўлиши мумкин эди
38'
ВУУУУУҲ! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Антонио Адан зарбани қайтарди!
34'
Вууууҳ! Бетиснинг хавфли ҳужуми! Мезбонлар якуний зарбани беришга улгуришмади. Ракитич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
29'
Бетис футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Пике бош билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи
26'
Неймар жаримадан зарба беришни қойиллатимади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
25'
Мезбон ҳимоячилари Неймарни қулатишди. Жарима майдончасининг ён чизиғи ёнида
24'
Эҳҳҳ, Рубен Кастро! Жарима майдончасига кириб келди-ю, ўз вақтида зарба бермади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
22'
Барселона биринчи бўлимда анча суст ҳаракат қилмоқда. Бундан фойдаланган мезбонлар бир нечта ҳужум ташкил қилишди.
19'
Вууууҳ! Себальос олис масофадан кучли зарба йўллади. Тер Штеген маҳорат билан зарбани қайтарди
17'
Бетис бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбон футболчиси чалқанча услубда зарба бериш чоғида Арданинг юзига тепиб юборди
13'
Каталонияликлар олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
12'
ВУУУУУҲ! "Барселона" футболчилари қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Рубен Кастрога совға қилишди. Ҳужумчи жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятда зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
11'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, мезбон футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ
10'
"Бетис" майдон марказида тўпни эгалаб олиб, хавфли ҳужум ташкил қилди. Пике тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи
7'
Бурчак тўпини мезбонлар қайтаришди, такрорий ҳужум пайтида Неймар етказган тўпни Адан эгаллаб олди
6'
Вууҳ! Ракитич ўнг қанотдан етказган узатмага Луис Суарес 6 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
4'
Денис Суарес "Бетис" жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам пенальти учун асос етарли эмас деб ҳисоблади
2'
Биринчи аниқ зарбани мезбон футболчиси берди. Олис масофадан йўлланган тўпни Тер Штеген эгаллаб олди
0'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" вакиллари киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Барселона" сафарда "Бетис"га қарши баҳс олиб боради
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.