Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

Саралаш босқичи. 31 январь, соат 16:00. Бош ҳакам: Нивон Робеш Гаминий (Шри Ланка)

НАСАФ

Шаҳбоз Эркинов (16)
Игорь Голбан (26)
Дониёржон Нарзуллаев (77)
Драган Черан (90+1)

4 : 0

АЛ-ҲИДД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
35.Санжар Қувватов
02.Акмал Шораҳмедов, 06.Азизжон Ғаниев
15.Шаҳбоз Эркинов
18.Баҳром Абдураҳимов
20.Ислом Кенжабоев
22.Игорь Голбан
23.Шерзод Аъзамов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фаррух Сайфиев
69.Драган Черан
  01.Аббос Аҳмад
02.Абдулла Фатадий
03.Агба Уче
07.Муҳаммад ал-Дауд
10.Акарандут Орок
15.Иброҳим эл-Обайдли
15.Сайид Муҳаммад Аднан
17.Ифадайо Олусегун
18.Иса Мусабба
23.Рашид ал-Хутий
24.Аҳмад Буғаммар
ЗАҲИРА
25.Элдорбек Суюнов
04.Мақсуд Каримов
10.Дилшод Раҳматуллаев
14.Шароф Муҳиддинов
27.Ислом Рашидхонов
38.Дониёржон Нарзуллаев
45.Бобур Абдухолиқов
  21.Маҳмуд Мансур
4.Аҳмад Иброҳим ал-Хаттол
9.Абдулла Носир ас-Соқир
12.Ҳамад ал-Банкий
26.Холид ас-Самҳарий
29.Муҳаммад Макий
30.Али Сайид
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Аҳмад Буғаммар (50)

Матн

90+4'
Ўйин тугади. "Насаф" - "Ал-Ҳидд" 4:0. Қаршиликлар кейинги босқичга чиқди.
90+1'
ГООООООЛ! Драган ЧЕРАН! 4:0! Олис масофадан тўпни "тўққизлик"га жойлаб қўйди! Даҳшатли гол!
87'
ВУУУУУҲ! Қаршиликлар ажойиб қарши ҳужум натижасида Абдухолиқовни яккама-якка вазиятга чиқаришди. Бобурнинг зарбасини Аббос кўкраги билан қайтарди
87'
Бурчакдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди
86'
"Насаф"да сўнгги ўзгариш: Одил Ҳамробеков ўрнига Дилшод Раҳматуллаев туширилди
85'
Эҳҳҳҳ, Абдухолиқов! Бобур бир ҳимоячидан яхши қочиб кетиб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо тўпни узоқлаштириб юбориши натижасида, тўп майдонни тарк этди
82'
ВУУУУҲ! Ғаниев йўллаган жарима зарбаси натижасида деярли устунни силаб ўтиб кетди!
81'
Абдураҳимовга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
80'
"Насаф"да ўзгариш: Шаҳбоз Эркинов ўрнига Бобур Абдухолиқов туширилди
79'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Абдураҳимов ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Аббос зарбани қайтаришга муваффақ бўлди
77'
ГООООООЛ! Дониёржон Нарзуллаев, 3:0! Қаршиликлар қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишди. Сайфиев чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Абдураҳимовга узатма берди. Баҳромнинг узатмаси Эркинов тўхтатиб берди ва Нарзуллаев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
75'
Вуууҳ! Черан айёрона пас билан Эркиновни бирга бир вазиятга чиқарди. Шаҳбоз эса қониқарли зарба бера олмади. Унинг кучсиз зарбасини Аббос эгаллаб олди
74'
Мезбонларнинг хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужуми бартараф этилди
69'
"Насаф"да ўзгариш: Ислом Кенжабоев ўрнига Дониёржон Нарзуллаев тушди
68'
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Кенжабоев бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
66'
ВУУУУУҲ! Баҳрайнликлар "Насаф" дарвозасини ишғол қилишларига бир бахя қолди. Дастлабки берилган зарба Шораҳмедовга тегиб қайтди. Бу пайтда Қувватов ҳам тўп йўлига ташлангани боис яқин бурчак очиқ қолганди. Аммо бошқа футболчи хавфни бартараф этди
64'
Эҳҳҳҳ, Кенжабоев! Яхши комбинация орқали Ислом жарима майдончасига кириб келди ва чап оёқда ноаниқ зарба берди
63'
Ғаниев узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ
62'
Вуууҳ! "Ҳидд"нинг хавфли ҳужуми. Футболчи чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва кучли тарзда дарвоза яқинига узатма берди. Тўп қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
58'
Меҳмонлар чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп қаршилик футболчининг бошидан майдонни тарк этди
56'
"Ал-Ҳидд"да ўзгариш: Акарандут Орок ўрнига Аҳмад Иброҳим ал-Хаттол тушди
54'
Баҳрайнлик футболчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориши натижасида тўпни Сайфиев эгаллаб, хавфни бартараф этди
51'
Азизжон Ғаниев ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини тўғридан-тўғри дарвоза томон тепди. Аббос тўпни эгаллади
50'
Аҳмад Буғаммар огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Кенжабоевни очиқчасига йиқитди
47'
Меҳмон футболчиси ҳам олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
47'
Оҳо! Ғаниев олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Мухлислар "Насаф" - "Ал-Ҳидд" - 4:1 деб ёзилган баннер кўтариб келишибди. Шу жойда "1"га ҳожат йўқ эдиёв!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Насаф" - "Ал-Ҳидд" 2:0. Танаффус.
45+2'
Кенжабоев ўнг қанотдан чиройли тарзда жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги паллада тўпни олдириб қўйди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Ҳидд" бурчакдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди
44'
ВУУУУУУҲ! Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг Эркинов жарима майдончаси ичида ёлғиз қолди ва бирга бир вазиятда чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Афсус
43'
Ҳамробеков олис масофадан зарба йўллади, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб қайтди
38'
Шораҳмедов бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Ғаниев эгаллади ва ўнг томондан зарба берди. Ноаниқ
37'
Қаршиликлар тўпни назорат қилиб, баҳрайнликларни тўпсиз югуришга мажбур қилишмоқда
35'
"Насаф"нинг ҳужуми. Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Черан ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
34'
Орок тўпни мезбонлар жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
32'
Вуууҳ! Аҳмад Буғаммар "Насаф" жарима майдончаси ташқарисида бир неча футболчини алдади ва зарба берди. Қувватов тўпни эгаллаб олди
27'
Сайид Муҳаннад Аднан олис масофадан жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
26'
ГОООООООЛ! Игорь Голбан, 2:0! Шораҳмедов жаримадан етказилган узатмани "Насаф" ҳимоячиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
25'
Абдураҳимовга нисбатан қоидабузарлик. Яна ўша нуқтадан
22'
Ҳамробеков чап қанотдан ҳужумга қўшилди, аммо тўп майдонни тарк этди
22'
Баҳрайнлик футболчи майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Қувватов тўпни эгаллаб олди
18'
Вууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Кенжабоев рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб, бир ҳимоячини алдаётганида, йиқилди. Аммо, вазиятга яқин турган ҳакам пенальти белгиламади
16'
ГОООООООЛ! Шаҳбоз Эркинов, 1:0! Шораҳмедов жаримадан етказилган узатмани "Насаф" ҳужумчиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Бурчакка кираётган тўпни дарвозабон нигоҳлари билан кузатиб қолди!
16'
Ўнг қанотдан Абдураҳимовга нисбатан фол ишлатилди
9'
Вуууҳ! Эркинов жарима майдончасига ўнг қанотдан кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Кенжабоев олис устун яқинида тўпни дарвоза томон бура олмади
7'
Вуууууууҳ! Азизжон Ғаниев бурчакдан етказилган узатмага Эркинов дарвозабон майдончаси ичида бош билан зарба берди. Аббос Аҳмад зарбани қайтарди
7'
Голбан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
2'
Черан рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 28 метр масофа. Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
1'
Шри-ланкалик ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва ўйин бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди
'
"Бунёдкор" стадионига йиғилган мухлислар сони унчалик кўп эмас.
'
"Насаф" оқ, "Ҳидд" кўк рангли формада ҳаракат қилади
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбек футболи янги мавсумни бошлаб бермоқда. "Насаф" ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Баҳрайннинг "Ал-Ҳидд" клубини қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.