Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

24-тур, 4 февраль, соат 17:30. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

ЧЕЛСИ

Маркос Алонсо (13)
Эден Азар (53)
Сеск Фабрегас (85)

3 : 1

АРСЕНАЛ

Оливье Жиру (90+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
30.Давид Луис
28.Сесар Аспиликуэта
03.Маркос Алонсо
24.Гэри Кэхилл
21.Неманья Матич
10.Эден Азар
07.Н’Голо Канте
15.Виктор Мозес
11.Педро Родригес
19.Диего Коста
  33.Петр Чех (Д)
06.Лоран Косельни
20.Шкодран Мустафи
24.Эктор Беллерин
18.Начо Монреаль
15.Алекс Окслейд-Чемберлен
11.Месут Ўзил
34.Франсис Коклен
14.Тео Уолкотт
07.Алексис Санчес
17.Алекс Ивоби
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
26.Жон Терри
29.Натаниель Шалоба
04.Сеск Фабрегас
05.Курт Зума
22.Виллиан
23.Мичи Батшуайи
  13.Давид Оспина (Д)
03.Киран Гиббс
05.Габриэль Паулиста
31.Жефф Рейн-Аделаид
55.Айнсли Майтланд-Найлс
12.Оливье Жиру
23.Дэнни Уэлбек
САРИҚ КАРТОЧКА
Неманья Матич (71)
 
Шкодран Мустафи (23)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Челси - Арсенал - 3:1.
90+4'
Мустафи бош билан зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади
90+2'
Вуууҳ! Уэлбек дарвозага яқин жойдан ўткир бурчак остида аниқ зарба бера олмади.
90+1'
ГООООООЛ! Оливье Жиру, 3:1! Начо Монреал чап қанотдан етказган узатмани Жиру бош билан дарвозага жойлади
90'
Вууууҳ! Диего Коста яхши вазиятдан фойдалана олмади! Ўткир бурчак остидан берилган зарба натижасида тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
89'
Оҳо! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Алонсо дарвозага яқин жойдан бош билан зарба берди. Чех тўпни эгаллади
87'
Челсида ўзгариш: Виктор Мозес ўрнига Курт Зума тушди
85'
ГООООООЛ! Сеск Фабрегас, 3:0! Чех ўта қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Фабрегасга ташлаб берди. Ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди!
83'
Челсида ўзгариш: Педро ўрнига Виллиан тушди
81'
Мозес олис масофадан зарба берди. Чех тўпни эгаллаб олди
78'
Яна бир хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага Мустафи бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
78'
ВУУУУҲ! Мустафи ўнг қанотдан етказган узатмага Уэлбек бош билан зарба берди! Куртуа бир амаллаб зарбани қайтарди
76'
Ўйини стадион трибунасидан кузатаётган Арсен Венгер алоқа воситаси орқали мураббийлар штабига тегишли кўрсатмаларни бериб турибди
72'
Жарима тўпи ўйинга киритилган вазиятда Арсенал футболчилари офсайдда қолишди
71'
Аспиликуэта Санчесга нисбатан фол ишлатди
71'
Неманья Матич сариқ карточка олди
69'
Арсеналда ўзгариш: Тео Уолкотт ўрнига Данни Уэлбек тушди. Уолкотт Арсенал сафида 100-марта захирага олинмоқда
68'
Челси бурчак тўпини ўйинга киритиб, тўп Давид Луизга етказилганда, ҳимоячи офсайдда қолди
66'
Педро ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Габриел тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
65'
Арсеналда ўзгариш бўлди: Коклен ўрнига Оливье Жиру тушди
65'
Монреал чап қанотдан хавфли узатма берди. Аммо тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади
61'
"Канонирлар" бурчак тўпларидан ҳам ҳеч қандай наф чиқара олмаяпти
60'
Арсенал тўпни назорат қиляпти, аммо хавфли вазият ярата олмаяпти
58'
Вууууҳ! Монреал чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига узатма берди. Уолкотт тўпни дарвозага бура олмади. Бурчак тўпи
55'
Ўзил бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
53'
ГООООООЛ! Эден Азар, 2:0! Бельгиялик футболчи деярли ярим жамоани алдаб ўтиб, Чехни ҳам доғда қолдирди!
52'
Канте майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, Диего Костани бирга бир вазиятга чиқарди, аммо ҳужумчи офсайдда қолган экан
51'
Азар! Жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
47'
Оҳо! "Челси" футболчилари майдон марказидан тўпни эгаллашди, агар Косельни подкат орқали тўпни тепиб юбормаганида, Азар яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди
46'
Иккинчи тайм бошланди. Тўпни ўйинга "Арсенал" футболчилари киритиб беришди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
45+5'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча Челси - Арсенал - 1:0
45+2'
Вууууууҳ! Ўзил 14 метрдан Челси дарвозаси томон чап оёқда ерлатиб зарба беришга муваффақ бўлди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
43'
Оҳо! Мезбонлар майдон марказида тўпни олиб қўйишди, аммо Педро Диего Костани бирга бир вазиятга чиқарувчи пасни бера олмади. Мустафи тўпни тўхтатиб қолди
39'
Начо чап қанотдан етказган узатмани Кэйхилл кўкраги билан Куртуага тўхтатиб берди
38'
ВУУУУУҲ! "Канонирлар" бурчак тўпини комбинация тарзида амалга оширишди. Натижада Габриел яқин масофадан бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Куртуа муқаррар голдан жамоасини қутқарди!!!
37'
Ўзил бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Энди бу ишни қарама-қарши қанотдан амалга ошириши керак бўлади
35'
Арсенал тезкор ҳужум ташкил қилди. Ўзил жарима майдончасига кираётган Уолкоттга узатма берди. Аммо Тео тўпни ўзига бўйсундира олмади
34'
Челси бурчак зарбасини ўйинга киритди ва тўпни назорат қилди, аммо дарвоза томон зарба бера олмади
31'
Алонсо оширган тўпни Педро жарима майдони ичидан дарвозага йўллаган эди, бироқ Чех уни қайтара олди
30'
Коста тўп билан марказдан яхши вазиятга чиқиб борди, аммо ҳимоячилар унга зарба йўллаш имконини беришмади
28'
Чап қанотдан белгиланган жарима зарбаси амалга оширилгандан сўнг, Куртуа тўпни эгаллаб олди
27'
Арсенал ҳам фаоллашиб қолди, жамоа ҳужумлар сонини оширди
25'
Костанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
23'
Азар рақиб жарима майдончаси ташқарисида Мустафидан қочиб кетаётганди, аммо Шкодран уни йиқитди. Табиийки, бу — сариқ
21'
Диего Коста офсайдда қолди
19'
Оҳо! Мезбонларнинг ҳужумидан кейин Диего Коста жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
18'
Ўзил кетма-кет 3 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Якунда Коклен берган зарба ноаниқ чиқди
17'
Арсеналда ўзгариш бўлди: Беллерин ўрнига Габриель Паулиста тушди
16'
Беллеринга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни стадион трибунаси остига олиб кириб кетишди
13'
ГООООООЛ! Маркос Алонсо, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Диего Коста бош билан зарба берди ва тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилди. Жарима майдончасида пайдо бўлган Алонсо бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Алонсо сакраган пайтда тирсаги билан Беллериннинг юзига зарба бериб, ўйин қоидасини бузган экан, аммо ҳакам бунга аҳамият бермади
11'
Оҳо! Челси ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Кэйхилл жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп ерга урилиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
10'
Ўзил чап қанотдан юмшоқ тарзда узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
8'
Уолкотт офсайдда қолди, акс ҳолда бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди
6'
Челси жарима майдончаси томон — Уолкоттга етказилган узатмани Куртуа эгаллаб олди
4'
Челси бурчак кетма-кет иккита тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
2'
Бурчак тўпини мезбонлар бартараф этишди
2'
Вуууууҳ! Куртуанинг ноаниқ пасидан кейин Ўзил Давид Луиздан тўпни олиб қўйди ва Ивобига узатма берди. Алекснинг 17 метрдан берган зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида олис устун ёнидан ўтиб кетди
1'
Диққат! Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АПЛ, 24-тур. "Челси" ва "Арсенал" клублари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.