Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

21-тур, 4 февраль, соат 20:15

БАРСЕЛОНА

Пако Алькасер (18)
Лионель Месси (40)
Алеиш Видель (67)

3 : 0

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
23.Самуэль Умтити
24.Жереми Матьё
03.Жерар Пике
07.Арда Туран
22.Алейкс Видаль
12.Рафинья
21.Андре Гомес
10.Лионель Месси
11.Неймар
17.Пако Алькасер
  01.Хорка Ираисос (Д)
04.Эмерик Лапорт
27.Эрай Альварез
06.Микель Сан-Хосе
24.Микель Баленсиага
18.Оскар де Маркос
15.Иньиго Лекуе
22.Рауль Гарсия
08.Андер Итурраспе
10.Икер Муниаин
11.Инаки Уильямс
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
18.Хорди Альба
20.Серхи Роберто
06.Денис Суарес
14.Хавьер Маскерано
04.Иван Ракитич
09.Луис Суарес
  29.Алекс Ремиро (Д)
25.Энрик Саборит
02.Энеко Боведа
07.Беньят Эчебаррия
05.Хавьер Эрасо
14.Сусаета
20.Ариц Адурис
САРИҚ КАРТОЧКА
Жерар Пике (23)
 
Итурраспе (28)
Оскар де Маркос (34)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Атлетик Бильбао" - 3:0. Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
"Барселона" яна бир имкониятни қўлдан чиқарди. Бурчак тўпи
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Вууууҳ! Туроннинг узатмасидан кейин Видал ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ираисос зарбани қайтарди. Такрорий зарбани Ракитич берди. Жуда ноаниқ
87'
Оҳо! Неймар жарима майдончаси ичида Де Маркосни алдаб ўтди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп бошқа ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
82'
Ўйин темпи анча тушди
80'
Эҳҳҳҳ, Эрасо! Яккама-якка вазиятда на аниқ зарба берди, на аниқ узатма!
75'
Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Неймар жарима майдончасига кириб келди, аммо Лапорт унга имконият қолдирмади. Бурчак тўпи эса самарасиз бўлди
74'
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Хавьер Эрасо тушди
72'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда олис бурчак томон зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
71'
Эмерик Лапорт сариқ карточка олди
69'
Иньяки Ульямс офсайдда қолди
67'
ГОООООЛ! Алеиш Видаль, 3:0! Ҳимоячи марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлди ҳамда икки ҳимоячи ва Неймарни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!
66'
Меҳмонларнинг ҳужуми самарасиз чиқди
63'
"Барселона"да ўзгариш: Лионель Месси ўрнига Сержи Роберто тушди
62'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди, аммо Месси сўнгги ҳимоячини алдаб ўта олмади
61'
"Бильбао" футболчиси офсайдда қолди
59'
Вууууҳ! Месси айёрона пас билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо тўпни марказий ҳимоячилар эгаллаб олишди. Лионель эса тезда етиб келиб, ҳимоячилардан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
57'
Вуууҳ! Неймар Месси билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб келди ва чап оёқда зарба берди. Аммо анча ноаниқ
56'
Уильямс ўнг томонда "Барса" жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Жуда ноаниқ
55'
Жароҳат олган Рафинья ўйинни давом эттира олмайди. Иван Ракитич майдонга тушди
54'
Кесма узатма натижасида Рауль Гарсия тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тер Штеген тўпни қабул қилиб олди
52'
"Атлетик"да ўзгариш бўлди. Иньиго Лекуе ўрнига Ариц Адурис туширилди
52'
Рафиньянинг юзидан қон оқмоқда. Ярим ҳимоячи дарвозабон Тер Штеген билан тўқнашиб кетди.
49'
Вуууҳ! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Турон тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Рафиньянинг бош билан зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
48'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо Гомеш ҳужумда фол ишлатди
46'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Мессига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
46'
"Барса"да ўзгариш: Жерар Пике ўрнига Хавьер Маскерано майдонга тушди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Атлетик" - 2:0. Танаффус
43'
Вууууҳ, Эҳҳҳ, Неймар! У чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва олис бурчакка зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
42'
Вуууҳ! Ўнг қанотда Месси ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига ёриб кириб, шерикларига узатма берди. Аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
40'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Ўткир бурчакдан тўғридан-тўғри зарба бериб, аргентиналик футболчи дарвозани ишғол қилди. Бунда Ираисоснинг айби етарли. У зарбани кўрмай қолди шекилли
39'
Жарима майдончасининг ўнг томонида Видаль йиқитилди. Жарима тўпи
37'
Баленсига олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
34'
Боя огоҳлантиришсиз қолиб кетган Оскар де Маркос майдон марказидаги қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди
32'
"Барселона" кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтаётганида Неймар майдон майдон марказида тўпни рақиб футболчисига олдириб қўйди. Натижада меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Уильямс чап қанотда Пикени алдаб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг кўкрагига тегиб қайтди
29'
Каталониялик ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Рауль Гарсия 17 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
29'
Неймар йўллаган жарима зарбасини Ираисос эгаллаб олди
28'
Неймар чиройли финт билан Оскар де Маркосни алдаб, жарима майдончасига кираётганида, ҳимоячини уни қўли билан тортиб қолди. Ҳакам ҳимоячига сариқ карточка бермагани қизиқ бўлди
28'
Итурраспе сариқ карточка олди
24'
Оҳо! Сан-Хосе "Барса" жарима майдончасига кириб келди. Сўнг ё ноаниқ зарба берди, ёки тўп Матьёнинг оёғидан майдонни тарк этди. Ҳакам эса бурчак тўпи эмас, эркин зарба тепилишига ишора қилди
23'
Итурраспенинг жаримадан зарбаси ноаниқ бўлди
22'
Пике сариқ карточка олишга мажбур бўлди. У Тер Штегеннинг тўпни қабул қилдию, рақибга олдириб қўйди. Сўнгра уни тортиб йиқитди
21'
Месси бир неча футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кириб келди, аммо зарба беришга улгурмади
18'
ГООООООЛ! Пако Алькасер, 1:0! Неймар чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ичкарига кирди ва тўпни орқароққа узатди. Алькасер 6-7 метрлардан зарба билан дарвозани ишғол қилди
17'
Месси рақиб жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
14'
Меҳмонлар 2-3 дақиқа давомида ҳужум ташкил қилиб, каталонияликларни ҳимояланишга мажбур қилишди
12'
Вуууҳ! Уильямс ажойиб имконият. Лапорт чап қанотдан чиройли узатма билан тўпни ҳужумчининг бошига қўндирди. Иньякининг зарбасига аниқлик етишмади
11'
Мессининг узатмасидан кейин Матьё чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
6'
Матьё чап қанотдан ҳужумга қўшилиб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо тўпни йўқотди
3'
ВУУУУУУҲ! "Барселона"ни голдан дарвоза устуни қутқарди!!! Икер Муниаин 7-8 метрдан яқин бурчакка зарба берганди. Умтити қайтган тўпни вазиятдан узоқлаштирди
2'
Эҳҳҳ, Неймар! Видалнинг узатмасидан кейин Алькасер ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Неймар тўпни эгалладию, аммо зарба самарали чиқмади
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди.
'
Диққат! "Камп Ноу" стадиони! "Барселона" ўз уйида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.