Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, дастлабки ўйин.

ПСЖ

Анхель ди Мария (18, 55)
Юлиан Дракслер (40)
Эдисон Кавани (71)

4 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кевин Трапп (Д)
20.Лейвин Курзава
05.Маркиньос
03.Преснил Кимпемб
12.Томас Мёнье
11.Анхель Ди Мария
06.Марко Верратти
23.Юлиан Дракслер
25.Адриан Рабьо
14.Блез Матюйди
09.Эдинсон Кавани
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
03.Жерар Пике
20.Серхи Роберто
21.Андре Гомес
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
16.Альфонс Ареола (Д)
19.Серж Орье
17.Максвелл
07.Лукас Моура
21.Хатем Бен-Арфа
10.Хавьер Пасторе
24.Кристофер Нкунку
  13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
24.Жереми Мать`
06.Денис Суарес
12.Рафинья
04.Иван Ракитич
17.Франциско Алькасер
САРИҚ КАРТОЧКА
Адриан Рабьо (3)
 
Андре Гомеш (33)
Серхио Бускетс (62)
Рафинья (74)

Матн

90+5'
Ўйин тугади! "ПСЖ" - "Барселона" 4:0! Қойил, Париж! Фантастика!
90+4'
Неймар жарима майдончаси ичида узатма бераётганида тўп унннг ёнида турган Маркиньоснинг қўлига тегди, аммо бу пенальти эмас
90+3'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Пике зарба беришга улгурмади
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Неймар олис масофадан жарима зарбасини тепди. Анча ноаниқ
88'
Меси чиройли пас билан Неймарни бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо бразилиялик футболчи бироз тўпга ета олмади. Трапп эгаллаб олди
86'
"ПСЖ"да ўзгариш: Дракслер ўрнига Хавьер Пасторе туширилди
85'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимочи тўпни қайтарди
84'
ВУУУУУУҲ! Дарвоза устуни "ПСЖ"ни голдан қутқарди! Бурчакдан етказилган узатмани Ракитич бош билан нариги устун томон етказди. Умтитининг бош билан берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди!
83'
Мезбонлар ҳимоячиси "Барса"нинг хавфли ҳужумини қайтарди
81'
"ПСЖ" жарима майдончасига етказилган узатмани Трапп эгаллаб олди
80'
Неймар офсайдда қолди,, амом ҳакам адашди
79'
Вууууҳ! Неймар! Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Суаресга узатма берди. Луис тўпни орқароққа қайтарди, аммо Неймарнинг зарбаси аниқ чиқмади
74'
Рафинья огоҳлантириш олди.
72'
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Иньеста ўрнига Иван Ракитич тушди
71'
ГОООООООЛ! Эдинсон Кавани, 4:0! "Барселона" нокаутда! Меньенинг узатмасидан кейин ҳужумчи жарима майдончасига кирди ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди!
69'
Жароҳат олган Верратти ўрнига Кристофер Нкунку туширилди
68'
Вуууҳ! Неймар жарима майдончасига узатма берди. Месси тўпга ета олмади. Трапп мушти билан тўпни уриб юборди
66'
Вуууҳ! Моура марказ бўйлаб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
66'
Дракслер чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Моура берган зарбани Жорди Альба қайтарди
65'
Месси жарима тўпини ўйинга киритган вазиятда Бускетс ўйин қоидасини бузди
62'
Серхио Бускетс сариқ карточка олди
61'
"ПСЖ"да ўзгариш: Анхель ди Мария ўрнига Лукас Моура тушди
61'
Ди Мария Неймар қанотида бразилиялик футболчини йиқитди. Жарима тўпи тепилади
58'
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Раифнья майдонга тушди
58'
Вууууҳ! Дракслер чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Кавани тўпга ета олмади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
55'
ГООООООЛ! Анхель ди Мария! Супергол, 3:0! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва чап оёқда олис бурчакка тўпни михлади!
49'
Матьюди чап қанотдан узатма берди, Кавани бош билан ноаниқ зарба берди
47'
"ПСЖ"нинг хавфли ҳужуми. Рабьо жарима майдончасига кириб борди ва чап қанотдан узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "ПСЖ" - "Барселона" 2:0. Танаффус
45'
"ПСЖ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кавани берган зарба анча ноаниқ чиқди
43'
Неймар ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпни эгаллай олмади
40'
ГОООООООЛ! Юлиан Дракслер, 2:0! Вераттининг узатмасидан кейин Дракслер ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва аниқ зарба берди. Тўп олис бурчакка кириб кетди!
39'
Вуууҳ! "ПСЖ"дан яхши ҳужум. Ди Мариянинг чап қанотдан етказган узатмасига Кавани етиб бора олмади
37'
Бускетс рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Месси тўпга бироз ета олмади
35'
"ПСЖ" ижросидаги бурчак тўпи хавфли бўлди. Посбон тўпни эгаллаб олди
34'
Вуууууҳ! "ПСЖ" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Дракслер жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг қўлидан майдонни тарк этди
33'
Андре Гомеш сариқ карточка олди
32'
Инсьетанинг узатмасидан кейин Серхи Роберто ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Месси тўпга ета олмади
31'
Мезбонлар қарши ҳужумдан самарали фойдалана олмади
30'
Тўп назорати тўлиқ "Барса" томонида бўлмоқда
27'
ВУУУУУУҲ! Эҳҳҳҳ, Андре Гомешш! Неймарнинг ажойиб ўйинидан кейин ярим ҳимоячи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди! Трапп эса жамоасини қутқарди!!!
26'
Месси ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди.
25'
Неймар жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 30 метр
23'
Неймар майдонга қайтди ва бурчак тўпини ўйинга киритди. Парижликлар тўпни майдон марказига қайтаришди
22'
Вууууҳ! Эдисон Кавани жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
20'
Неймар оёғидан жароҳат олди шекилли, майдон ташқарисида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
18'
ГОООООООЛ! Анхель ди Мария! Жарима зарбасидан тўпни "Барселона" дарвозасига михлаб қўйди!
17'
Оҳо! Умтити шундоққина жарима майдончаси остонасида Дракслерни чалиб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
15'
Неймар тўпни майдоннинг ўз жамоасига тегишли қисмидан эгаллади ва олдинга қараб интилди. Унинг узатмаси Серхи Робертогача ўтмади, акс ҳолда ҳимячи жуда қулай вазиятга чиқиб кетарди
11'
ВУУУУУҲ! ПСЖ рақибни кечирмоқда! Чиройли комбинация натижасида Матьюди бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Тер Штеген қайтарди. Иккинчи зарба йўлига Роберто ғов бўлди. Учинчи зарбани дарвозабон эгаллаб олди
10'
Луис Суарес офсайдда қолди
6'
Вууууҳ! Ди Мариянинг узатмасидан кейин Кавани тўпни жарима майдончаси ичида эгаллади ва зарба берди. Тўп Робертога тегиб қайтди. Дракслер олис юқори бурчак томон зарба беришга қарор қилди. БИроз ноаниқ
4'
Вуууҳ! Меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритишганидан кейин парижликлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Тер Штеген жарима майдончасини тарк этди ва тўпни эгаллаб, олдинга тепиб юборди
3'
Оҳо! Учинчи дақиқадаёқ огоҳлантириш. Бу сариқ карточка "ижодкори" Неймар. Рабьо ҳужумчини ортдан йиқитди
2'
Марк Андре тер Штеген ўз жарима майдончаси ичида қалтис ҳаракат қилди. "Барселона" мухлислари унинг бундай ҳаракатига ўрганиб қолишган
1'
Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга ПСЖ футболчилари киритиб беришди!
'
Ўйинни бошлаш учун ҳамма нарса тайёр!
'
Диққат! "ПСЖ" ва "Барселона" жамоалари майдонда саф тортишди. Биз соғиниб қолган Европа чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.