Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал

Дастлабки ўйин. 16 январь, соат 00:45. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (18)
Тони Кроос (48)
Каземиро (54)

3 : 1

НАПОЛИ

Лоренцо Инсинье (8)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
14.Каземиро
19.Лука Модрич
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
  25.Пепе Рейна (Д)
26.Калиду Кулибали
02.Эльсейд Хюсай
31.Фаузи Ғулом
33.Рауль Альбиоль
20.Пётр Зелински
42.Амаду Диавара
17.Марек Гамшик
14.Дрис Мертенс
07.Хосе Кальехон
24.Лоренцо Инсинье
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
03.Пепе
06.Начо
22.Иско
16.Матео Ковачич
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
  01.Рафаэль Кабрал (Д)
19.Никола Максимович
04.Эмануэле Жаккерини
05.Аллан
08.Жоржиньо
11.Кристиан Мажо
99.Аркадиуш Милик
САРИҚ КАРТОЧКА
Серхио Рамос (17)
Лука Модрич (52)
 
Пётр Зелински (38)
Дрис Мертенс (76)

Матн

'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" иродали ғалабани, муҳим ғалабани қўлга киритди. Чорак финал тақдири жавоб ўйинида ҳал бўлади. "Реал" эса кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
85'
Вуууууҳ! Мезбонлар ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади! Қарши ҳужумда Мората ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўп Роналду орқали чап қанотдан жарима майдончасига кирган Мерселога етказилди. Бразилиялик футболчининг зарбасни ноаниқ чиқди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
84'
"Наполи"да ўзгариш: Ҳамшик ўрнига Аркадиуш Милик тушди
83'
"Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. Модрич жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп тўсиндан бироз юқоридан ўтиб кетди
82'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Альваро Мората тушди
81'
"Наполи" чиройли комбинация орқали гол урди, аммо Кальехон офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди
79'
Мертенс жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўпни Навас эгаллаб олди
76'
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Лукас Васкес тушди
76'
Мертенс огоҳлантириш олди
75'
"Наполи"да ўзгариш: Зелински ўрнига Аллан тушди
73'
Вууууууҳ! Крооснинг узатмасидан кейин Хамес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Рейна бу сафар "Наполи"ни қутқармоқда
73'
Инсинье жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба бера олмади
71'
Рамос жароҳат олди шекилли, унинг ўрнига Пепе туширилди
70'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани натижасида Инсинье дарвозабон майдончасига етиб келди ва бирга-бир вазиятда зарба берди. Навас "Реал"ни қутқармоқда!
70'
Ўнг қанотдан Хамес етказган узатмани Рейна эгаллаб олди
68'
ВУУУУУУУҲ! Олис масофадан берилган тўпни Кальехон битта уринишда жамоадошига қолдирди. Диавара эса 11 метрли нуқта устидан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Ваҳоланки унга ҳеч ким халал бермаётганди!
67'
Каземиро олис масофадан зарба йўллади. Тўп устундан 2 метр масофадан ўтиб кетди
66'
Эҳ, Роналду! Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди ва Криштиануга узатма берди. Португалиялик футболчи 12-13 метрлардан жуда ноаниқ зарба берди
65'
Неаполликлар қисқа паслар орқали мезбонлар жарима майдончасигача келишмоқда, аммо ичкарига кира олишмаяпти
64'
Роналду чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпга Марсело жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Анча ноаниқ
63'
Сарри жамоаси кўпроқ ҳужум қилмоқда. Тўпни Навас эгаллаб олди
62'
Ғуломнинг жаримадан берган зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
61'
Марсело ўз жарима майдончаси атрофида фол ишлатди. ХАвфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
60'
Криштиану офсайдда тўпни қабул қилди
59'
Мертенс мезбонлар жарима майдончаси ичида ҳимоячилар билан тўп учун кескин кураш олиб борди ва фол ишлатди
57'
Неаполликларнинг ҳужуми самарасиз чиқди
56'
"Наполи" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
54'
ГООООООООЛ! Каземирооооо! 3:1! "Реал" таянч ярим ҳимоячи олис масофадан тўпни ерга туширмасдан зарба берди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди! Супергол!
53'
"Реал" бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Марсело олис масофадан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
52'
Лука Модрич огоҳлантирилди
52'
Кальехон жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ҳимоячига теккан тўпни Навас эгаллаб олди
49'
ГОООООООЛ! Тони Кроос, 2:1! Роналду ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва орқага узатма берди. Кроос 15 метрдан ерлатиб зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
47'
"Наполи" яхши комбинация ташкил қилди ва жарима майдончасига кираётган Мертенсга пас берилди. Дрис тўпни тўхтата олмади
46'
Иккинчи бўлим старт олди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал Мадрид" - "Наполи" 1:1. Танаффус. Бироз дам оламиз.
45'
Мезбонларнинг ҳужумини Кулибали бош билан қайтарди
43'
Бурчакдан етказилган узатмани Рейна эгаллаб олди
42'
ВУУУУУУҲ! Карвахалнинг узатмасидан кейин Роналду ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Бензема бирга бир вазиятда Рейнанинг ёнидан тўпни ўтказди. Аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди
40'
Хамес офсайдда қолди, акс ҳолда хавфли вазият юзага келарди
39'
Бурчак тўпини италияликлар бартараф этишди
39'
Модрич олис масофадан зарба берди. Тўп Кулибалининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
38'
Пётр Зелински огоҳлантириш олди
37'
Меҳмонлар майдон марказида тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Мертенс ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Ҳамшикка пас берди. Марекнинг узатмасини эса Рамос кўкраги билан Навасга ташлаб берди
36'
Зидан шогирдлари тўпни эҳтиёт билан назорат қилишмоқда. Тўп йўқотилиши хавфли ҳужумга олиб келишини улар тушуниб туришибди
32'
Вуууҳ! Итальянларда хавфли вазият! Инсинье чап қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси узатма берди. Ҳамшик чап оёқда берган зарбаси натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди
31'
"Реал" ижросидаги бурчак тўпи хавфли чиқмади
31'
Мезбонлар бурчак тўпини комбинация тарзда ўйинга киритишди. Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Альбиолдан майдонни тарк этди
30'
Оҳо! Ҳамеснинг жаримадан етказган узатмаси Рамоснинг бошига тегиб, яна ўш қанотга кетди. Хамес яна бир узатмани амалга оширди. Рейна мушт билан тўпни уриб юборди. Бурчакка яқин жойда мезбон футболчисига нисбатан фол ишлатилди
29'
Кулибали қанотда Роналдуга нисбатан фол ишлатди.
28'
ВУУУУУУҲ! Эҳҳҳҳҳ, Роналду! Модричнинг ўз вақтида берган узатмасидан кейин Криштиану жарима майдончасига кирди ва 10-11 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
27'
"Наполи" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтаётганида, ўнг қанотдан олдинга интилаётган футболчи йиқилиб тушди ва тўпни йўқотди
26'
Роналду офсайдда қолди
26'
"Реал" тўпни назорат қилиб турди ва Каземиро жарима майдончасига узатма берди. Пепе Рейна тўпни қабул қилиб олди
24'
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўп ундан майдонни тарк этди
22'
Сарри шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда
18'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Карвахаль жарима майдончаси бурчагидан аниқ узатма берди. Франциялик футболчи яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди!!!
17'
Серхио Рамос сариқ карточка олди. Майдон марказида тўпсиз қолган футболчига нисбатан хавфли ўйнади
15'
Италияликлар 5 киши бўлиб "Реал"нинг 3 ҳимоячисига қарши чиқиб боришди, аммо вазиятдан фойдалана олишмади
14'
Роналду офсайдда қолди
13'
Хамес рақиб жарима майдончасига узатма берди. Бензема бош билан ноаниқ зарба берди
12'
"Мадрид" тўпни ўз назоратига олди. Роналду чап томондан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Бензема бош билан дарвоза томон зарба беришга уринди. Аммо уриниш муваффақиятли чиқмади
8'
ГООООООООЛ! Лоренцо Инсенье! 0:1! Наполликлар майдон марказида тўпни назорат қилиб туришди ва Ҳамшик аниқ пас билан Инсиньени олдинга бошлади. Футболчи кутилмаганда олис масофадан айланма зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! Супергол!
7'
Кальехон ўнг қанотдан мезбонлар дарвозабон майдончаси узатма берди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
6'
Марсело жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, ноаниқ
6'
Майдон марказидан берилган узатмани натижасида Ҳамшик бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўп унинг белига тегиб, ортда қолиб кетди
4'
"Наполи"нинг тезкор ва хавфли қарши ҳужуми. Ҳамшик олис устун томон узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди
2'
Бензема офсайдда қолди
1'
ВУУУУУУҲ! Роналду ва Бензема шўаро комбинация ташкил қилишди ҳамда Криштиану чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бензема 9-10 метрлардан зарба берди. Рейна зарбани қайтарди!!!
1'
Диққат! Учрашув бошланди!
'
"Реал"нинг собиқ президентининг вафот этиши муносабати билан 1 дақиқалик сукут
'
Учрашувни неаполликлар бошлаб берадиган бўлишди
'
"Реал" оқ, "Наполи" тўқ кўк рангли формада ўйнайди
'
Чемпионлар лигаси мадҳияси янграб ўтди
'
Диққат! "Реал" ва "Наполи" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Европа лигасида нимчорак финал ўйинлари давом этади. Бугун эътиборингизни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказиладиган "Реал" ва "Наполи" ўртасидаги ўйинга қаратамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.