Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

23-тур, 18 январь, 20:15. Бош ҳакам: Ундианго Мальенко

РЕАЛ МАДРИД

Альваро Мората (33)
Гарет Бэйл (83)

2 : 0

ЭСПАНЬОЛ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кико Касилья (Д)
02.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
05.Рафаель Варан
06.Начо
08.Тони Кроос
22.Иско
16.Матео Ковачич
07.Криштиану Роналду
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
  13.Диего Лопес (Д)
06.Оскар Дуарте
23.Диего Рейес
12.Аарон Мартин
20.Папе Диоп
14.Хосе Хурадо
18.Хави Фуэго
09.Хосе Рейес
15.Давид Лопес
19.Пабло Пьятти
07.Жерар Морено
ЗАҲИРА
25.Рубен Яниз (Д)
12.Марсело
14.Каземиро
10.Хамес Родригес
20.Марко Асенсио
18.Мариано Диас
11.Гарет Бэйл
  01.Роберто Хименес (Д)
03.Рубен Дюарте
05.Виктор Альварес
17.Эрнан Перес
28.Марк Рока
10.Фелипе Кайседо
22.Альваро Васкес
САРИҚ КАРТОЧКА
Матео Ковачич (41)
Иско (48)
Каземиро (83)
 
Жерар Морено (28)
Хави Фуего (53)
Папе Диоп (68)
Аарон Мартин (80)

Матн

90+2'
Ўйин тугади. "Реал" ўз уйида ғалаба қозонди ва пешқадамлик қилишда давом этади
90+2'
Қизиқ вазият! Ҳимоячи рақиб жарима майдончаси ичида Роналду ушлаб йиқитди. Рефери пенальти белгиламоқчи бўлиб қўли билан ишора қилганди, аммо лайнсмен байроғини кўтариб, офсайд қайд этди. Аммо лайнсмен адашди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Роналду рақиб жарима майдончаси йиқилди, бу пенальти эмас деб ҳисоблади ҳакам
85'
Роналду офсайдда
83'
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:0! Қарши ҳужумда Исконинг узатмасидан кейин Бэйл яккама-якка вазиятга чиқди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди!
82'
Каземиро огоҳлантириш олди
82'
"Эспаньол"да ўзгариш: Хурадо ўрнига Альваро Васкес тушди
81'
"Реал" сафида ўзгариш: Начо ўрнига Марсео тушди
80'
Аарон Мартин огоҳлантирилди
78'
Жарима майдончасига етказилган узатмани Васкес тўхтатмасдан дарвоза томон бурди, аммо ноаниқ
77'
Карвахаль олис масофадан зарба берди. Лоес тўпни эгаллади
75'
Каталонияликлар бурчак тўпини бартараф этишди
74'
Мезбонлардан қарши ҳужум. Жарима майдончасига етказилган узатмани Диего Лопес эгаллаб олди
72'
Хурадо олис масофадан зарба берди
71'
Диққат! Майдонга Гарет Бэйл тушмоқда! У Моратанинг ўрнига туширилмоқда
69'
Вууууҳ! Роналду! Мората чап қанотдан яхши узатма берди. Криштиану дарвозабон майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
68'
Папе Диоп сариқ олди
67'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
65'
Мезбонлар рақиб жарима майдончаси ичида яхши босим ташкил қилишди, аммо иш зарбагача етиб бормади
62'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мадридликлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Аммо Лукас Васкес аниқ зарба бера олмади
62'
Вуууҳ! Эрнан Перес майдон эгалари жарима майдончаси бурчагидан зарба беришга муваффақ бўлди. Касилья тўпни қайтарди
61'
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Каземиро тушди
61'
Роналдунинг узатмасидан кейин Ковачич жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
59'
Оҳо! Роналду рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
58'
"Эспаньол" хавфли қарши ҳужумга ўтди. Уч футболчи мезбонларнинг 2 ҳимоячисига қарши чиқиб боришди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади
56'
Кроос олис масофадан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
54'
Роналду тепган жарима зарбаси натижасида тўп жонли деворга тегиб қайтди
53'
Хави Фуего огоҳлантириш олди. У Роналдунинг қўлидан тортиб қолди
50'
"Реал"нинг хавфли ҳужуми. Мората рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб турди ва чап қанотдан ичкарига кираётган Роналдуга етказди. Криштиану 11 метрли нуқта атрофига пас берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.
48'
Иско сариқ карточка олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Эспаньол" сафида ўзгариш: Хосе Рейес ўрнига Эрнан Перес тушди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Эспаньол" - 1:0
45'
Хавфли вазият! Роналду жарима майдончасига етказган тўпни Васкес Мората томон қолдирди. Аммо ҳужумчи буни кутмаганди шекилли, зарба беришга улгурмади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
41'
Матео Ковачич сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақибни чалиб йиқитди
38'
Эҳҳ, Мората, ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Начо чап қанотдан етказилган узатма учун кураш пайтида ҳимоячи йиқилиб тушди. Мората эса чап оёқда аниқ зарба бера олмади
36'
Роналду рақиб жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни эгаллади ва узатма берди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди
33'
ГООООООЛ! Альваро Мората, 1:0! Иско томонидан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади!
32'
Роналду! "Эспаньол" дарвозасини ишғол қилди! Аммо тўп узатилаётганида Криштиану бироз офсайдда қолган деб топди лайнсмен
31'
ВУУУУУУҲ! "Эспаньол" ҳимоячиси оддий вазиятда тўпни Лукас Васкесга бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Роналду ўнг томонда жарима майдончасига кирди ва олис устун томонга пас берди. Ҳимоячи тўп йўналишини бироз ўзгартирмаганида Альваро бўш дарвозани ишғол қиларди
29'
Жаримадан тўп ўйинга киритилган пайтда Мората дарвозабон майдончаси чизиғи устида зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
28'
Жерар Морено огоҳлантирилди. Ковачични ортда тепиб йиқитгани учун
27'
Вуууууҳ! Роналду чап қанотда чиройли финт ишлатиб, тўпни рақибнинг оёқлари орасидан ўтказган ҳолда ва жарима майдончасига кирди. Аммо унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
26'
Эҳҳ, Ковачичнинг юзи ёрилди. Кўзининг остидан қон оқмоқда
24'
"Мадрид" жуда кўп бурчак тўпларига эга бўлмоқда, аммо улардан фойдалана олмаяпти
21'
Васкеснинг фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишланди ва ўйинга киритилди. Варан бош билан зарба беришга уринди. Муваффақиятсиз
20'
"Реал" бурчак тўпини комбинация шаклида ўйинга киритди. Крооснинг фикрини Иско кеч тушунди ва тўп майдонни тарк этди
17'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. ХАвфли вазият юзага келмади
16'
Ўйин юқори бўлмаган темпда давом этмоқда.
14'
Бурчакдан етказилган узатмани Диего Лопес эгаллаб олди
13'
Оҳо! Мората чап томондан жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини 2 марта алдаб, Искога узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
12'
Оҳо! Кроос бурчакдан етказиб берган тўпга Пепе бош билан зарба берди. Аммо зарба аниқ чиқмади
10'
Лукас Васкес ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
8'
Бурчакдан етказилган узатмага Давид Лопес бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
8'
"Эспаньол" бурчак тўпи ишлади
7'
Роналду чап қанотдан узатма беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб, майдон марказига қайтаришди
4'
Реалчилар тўпни назорат қилишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасида 23-тур ўйинлари давом этмоқда. "Реал" ўз майдонида "Эспаньол"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.