Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси. «С» гуруҳи

2-тур. 28 февраль, 18:00

БУНЁДКОР

Вадим Чемиртан (10)
Достон Ҳамдамов (43)

2 : 3

АЛ-АЙН

Умар Абдулраҳмон (8, 89-пенальти)
Лукас Кайо (15)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Муроджон Зуҳуров
02.Рустамжон Ашурматов, 04.Акром Комилов
07.Душан Мичич
08.Жавлон Иброҳимов
10.Элдор Шомуродов
11.Вадим Чемиртан
16.Алишер Саноев
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Нурилло Тўхтасинов 21.Дилшодбек Аҳмадалиев
  17.Холид Эйса
5.Исмоил Аҳмад
7.Лукас Кайо
10.Умар Абдулраҳмон
13.Аҳмад Барман
15.Холид Абдулраҳмон
16.Муҳаммад ар-Рақий
19.Моҳнад Салим
20.Носир аш-Шамроний
29.Ли Мюнг Жу
77.Бандар ал-Аҳбобий
ЗАҲИРА
45.Дилшод Ҳамроев
05.Жавлон Мирабдуллаев
20.Сардорбек Азимов
29.Отабек Шукуров
30.Хуршид Ғиёсов
44.Миржамол Қосимов
97.Жавоҳир Эсонқулов
  40.Муҳаммад Бусанда
3.Довуд Али
11.Саид АЛ-Хатирий
14.Муҳаммад Салим
18.Иброҳим Диакий
37.Рашид Мухаер
70.Данило Асприлья
САРИҚ КАРТОЧКА
Вадим Чемиртан (27)
Нурулло Тўхтасинов (30)
Акром Комилов (67)
Рустам Ашурматов (90+2)
 
Аҳмад Барман (44)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Акром Комилов (71)
 

Матн

90+5'
Ўйин тугади. "Бунёдкор" яхши ўйнаб, имкониятни бой берди
90+3'
Эҳҳҳҳ, ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди! Шомуродов жарима майдончасига кирди ва... на аниқ зарба берди, на аниқ узатма...
90+2'
Рустам Ашурматов огоҳлантирилди
90+1'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Жавоҳир Эсонқулов тушди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
ГОЛ! Умар Абдулраҳмон, 2:3. Зухуровга имконият қолдирмади
88'
Эҳҳҳ, дарвозамиз томон пенальти... Шукуров жарима майдончаси ичида Кайони йиқитди. Керакмиди шу?
86'
Чемиртан офсайдда қолди
83'
Чап қанотда Чемиртанга нисбатан фол ишлатилди. Ғиёсов етказиб берган узатмани Мичич бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо ноаниқ
82'
Шукуров тўпни орқароқдаги Ғисовга узатди ва Хуршид тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
81'
Бурчак тўпи ишладик
80'
Яхши! Умарнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Ҳакам дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиламоқда. Дарвозагача 25 метрлар бор
77'
Чемиртан олис масофадан наониқ зарба берди
76'
Вууууууҳ! Қарши ҳужумдан фойдаланиб қолишимиз мумкин эди! Шомуродов ўз жарима майдончаси олдида тўни эгаллади ва бутун майдонни босиб ўтиб, Ҳамдамовга узатма берди. Достон тўпни жарима майдончасига етказди, аммо Эйса уни эгаллаб олди. Шомуродов бироз ета олмади
75'
Вуууууҳ! Кайонин ўта хавфли зарбасини Зуҳуров қайтармоқда. Тўп олис тўққизликка кираётганди
74'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Ярим ҳимоячи Тўхтасинов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Хуршид Ғиёсов туширилди. Ғиёсов Комиловнинг позициясини ёпиши керак
71'
Кутилмаган ҳолат! Акром Комилов майдондан четлатилди. Ҳозиргина майдонга тушган Асприльяни тўпсиз ҳолатда ҳимоячимиз урди шекилли.
69'
"Ал-Айн"да ўзгариш: Аҳмад Барман ўрнига Данило Асприлья туширилди
67'
Акром Комилов сариқ олди. Хавфли ўйин учун
66'
"Ал-Айн"да ўзгариш: Шамроний ўрнига Аброҳим Диакий тушди
65'
Эҳҳ, Рақиб жарима майдончасига етказилган узатма учун курашда Чемиртан рақибдан тўпни олиб қўйиб, бирга бир вазиятда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўиб кетди. Боз устига, ҳакам Чемиртан қоидани бузди деб ҳисоблади
64'
Эҳҳ, Чемиртан берган кучли зарба жонли деворга тегиб қайтди
62'
Шундоққина жарима майдончаси ярим айланаси ичида Чемиртанга нисбатан фол ишлатилди. Бундан фойдаланиш керак
61'
ВУУУУУҲ! Ҳамдамов ажойиб имкониятни кўкка совурди! Шомуродов чап қанотдан берган узатмани жарима майдончасининг нариги томонида Ҳамдамов эгаллади ва ёрдамга келган Иброҳимовга пас берди. Жавлон тўпни эгаллаб туриб, жарима майдончаси кириб келган Достоннинг ўзига берди. Афсуски, Ҳамдмов 12-13 метрлардан тўпни юқорига тепиб юборди
59'
Хавфли вазият! Кайо чап томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Муроджон тўпни қабул қилди
59'
Вуууҳ! Умарнинг олис масофадан етказган узатмасидан кейин Шамроний бирга бир вазиятга чиқаётганди, Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
57'
Умар Абдулраҳмон олис масофадан ноаниқ зарба берди
56'
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Умар Абдулраҳмон жарима майдончамизга етказди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
55'
ВУУУУУҲ! Эҳҳҳҳҳ! Шомуродов 15 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон майдончаси ичида турган Исмоил Аҳмад тўпни қайтарди, тўп эса Чемиртаннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
54'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Алишер Саноев ўрнига Отабек Шукуров туширилди
53'
Эҳҳҳҳ, Чемиртан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо мувозанатни йўқотди ва йиқилиб тушди
52'
Олис масофадан етказилган узатмани Кайо жарима майдончаси ичида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўпни Зухуров эгаллаб олди
50'
Комилов чап қанотдан етказган узатмани ҳимоячи қайтарди
49'
Бурчакдан етказилган узатмага меҳмон футболчиси аниқ зарба бера олмади
48'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Мичич бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Ал-Айн" - 2:2. Танаффус
45+2'
Шамроний 18 метрлардан зарба берди. Зуҳуров тўпни эгаллади
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45+1'
Ҳамдамов тўғридан-тўғри дарвоза томон зарба берди. Умар тўпни қайтариб қолди
45'
Оҳо! Аҳмадалиев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кираётганида Кайо уни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
44'
Аҳмад Барман сариқ карточка олди
43'
ГООООООООЛ! Достон Ҳамдамов, 2:2! Саноевнинг узатмасидан кейин Чемиртан чап қанотдан олдинга ўтди ва рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳамдамов ҳимоячини ортда қолдириб, 6 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди!
38'
"Қалдирғочлар" ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб беришди. Ҳаводаги курашларда Амирлик футболчилари устунлик қилишмоқда
36'
"Ал-Айн"да ўзгариш: Аҳбобий ўрниг Довуд Али тушди
34'
"Ал-Айн" ҳимоячиси Бандар ал-Аҳбобий йўқ жойдан жароҳат орттириб олди шекилли, уни ёрдамчи машинада майдондан олиб чиқиб кетишди
32'
Саноев жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
31'
Чап қанотда Ҳамдамов икки футболчи орасида ўтиб кетишга ҳаракат қилди. Аммо Холид уни йиқитди
24'
ВУУУУУҲ! "Бунёдкор" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни эгаллаган меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Шамроний бирга бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ Ашурматов хавфни бартараф этди!
23'
Вууууҳ! Ҳамдамов чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси олдидан зарба берди. Холид Эйса зарбани қайтарди
22'
Жарима майдончасига кириб келган Умарга узатма берилди. Мичич тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
21'
Меҳмонлар "Бунёдкор"нинг ҳужум ташкил қилишига жиддий қаршилик кўрсатмоқда
18'
Вууууҳ! Ли Мюнг Жу ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига узатма беришга ҳаракат қилди. Комилов тўпни қайтариб қолди
15'
ГООЛ! Лукас Кайо, 1:2. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп "Бунёдкор" жарима майдончаси ичидаги Кайога келиб тушди ва у 6-7 метрлардан дарвозани ишғол қилди
10'
ГОООООООЛ! Вадим Чемиртан! 1:1! Майдон эгалари чиройли ҳужум орқали гол уришди! Ҳамдамов бирга бир вазиятда берган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди. Чемиртан эса бош билан дарвозага буриб қўйди!
8'
ГООООЛ! Умар Абдулраҳмон чиройли зарба билан ҳисобни очди. Зуҳуров зарбани қайтара олмади. Афсус
7'
Мезбонлар ўз жарима майдончаси ярим айланаси олдида Умарга нисбатан фол ишлатишди
5'
"Бунёдкор" биринчи рақамли жамоа сифатида ҳужумкор ўйин намойиш қилмоқда
5'
Вуууҳ! Тошкентликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончаси атрофига етиб келишди. Сўнгги паллада Саноев зарба бера олмай қолди
3'
Акром Комилов олис масофадан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан майдонни тарк этди
1'
Умар Абдулраҳмон жарима тўпини ўйинга киритди. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.