Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

25-тур, 1 март, 23:30. Бош ҳакам: Санчес Мартинес

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (9)
Хуан Родригес (11-автогол)
Луис Суарес (27)
Пако Алкасер (49)
Неймар (66)
Иван Ракитич (87)

6 : 1

СПОРТИНГ ХИХОН

Карлос Кастро (21)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
06.Денис Суарес
12.Рафинья
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
  01.Иван Куэльяр (Д)
29.Хуан Родригез
12.Ува Эчежиле
03.Жан-Сильвен Бабен
16.Лильо
02.Дуглас
14.Буржуи
10.Начо Касес
21.Хави Торрес
06.Серхио Альварес
09.Карлос Кастро
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
03.Жерар Пике
21.Андре Гомес
08.Андрес Иньеста
20.Серхи Роберто
17.Франциско Алькасер
  13.Диего Марино (Д)
18.Исмаэль Лопез
07.Виктор Родригез
22.Микель Везга
11.Альберто Лора
08.Ласина Траоре
24.Дуйе Чоп
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Бургуи (24)
Карлос Кастро (45)

Матн

90'
Асосий вақтга 2 дақиқа қўшилди
87'
ГООООООЛ! Иван Ракитич, 6:1!
87'
Тўла устунлик каталонияликлар томонида.
81'
ОҲО! Альбанинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Ҳакам офсайд қайд этди
80'
Бурчакдан етказилган узатмага Неймар зарба берди. Анча ноаниқ
78'
Вуууҳ! Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп Куэльярнинг қўлидан майдонни тарк этди
73'
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Серхи Роберто туширилди
72'
Неймар олис масофадан аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қабул қилиб олди
71'
Чап қанотдан Неймарга қарши фол ишлатилди
66'
ГООООООЛ! Неймар, 5:1! Бразилиялик футболчи жарима зарбасидан тўпни "тўққизлик"га михлаб қўйди!
65'
Жарима майдончаси ўнг бурчагида Ракитич йиқитилди. Жарима зарбаси тепилади
64'
Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
61'
"Барса"да ўзгариш: Лионель Месси ўрнига Андре Гомеш тушди
60'
"Спортинг"да ўзгариш: Бургуи ўрнига Исма Лопес тушди
59'
Вууууууҳ! Месси дарвоза томон юмшоқ зарба берди. Тўп тўсин ва устунлар кесишган жойга тегиб, майдонни тарк этди
58'
Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ярим айланмаси ичида Денис Суаресга нисбатан фол ишлатишди. Ким тепади? Неймар ёки Месси?
57'
Бурчакдан ўйинга киритилган тўпга Бабен бош билан зарба берди. Ноаниқ
55'
Хуан Родригес огоҳлантириш олди. Атайлаб Неймарни тепиб қулатгани учун
51'
Оҳо! Дениснинг узатмасидан кейин Месси жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
49'
ГОООООЛ! Пако Алкасер, 4:1! Месси ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончасига кирди ва Алкасерни тўп билан таъминлади. Пако имкониятдан самарали фойдаланди
47'
"Барса" иккинчи бўлимни кескин ҳужумлар билан бошлади. Ҳозирча иш дарвозага зарба беришгача етиб бормаяпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барселона"да ўзгариш бўлди: Луис Суарес ўрнига Пако Алкасер майдонга тушди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Спортинг Хихон" 3:1. Танаффус
45+1'
Неймар огоҳлантириш олди. Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
45'
Карлос Кастро сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Неймарни тортиб тўхтатди
43'
ВУУУУУУҲ! Қарши ҳужум пайтида Неймар майдон марказида тўпни эгаллаб, катта тезликдан олдинга юрди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Куэльяр оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди
42'
Вуууууҳ! Бургуи чап қанотда Бускетсдан ўтиб кетди ва зарба берди. Тур Штеген тўпни қўлидан чиқариб юборди. Кастро эса тўпга бироз ета олмади
41'
Неймар дарвозабон майдончасига узатма берди. Хихон посбони иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
41'
Майдон эгалари яхши имкониятдан фойдалана олишмади
38'
Луис Суарес олис масофадан ерлатиб зарба берди. Куэльяр тўпни эгаллаб олди
35'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Рафинья жарима майдончаси ичида зарба берди. Биринчи зарба аниқ чиқмади, иккинчидан, ҳимоячи қайтарди
32'
Бургуи чап қанотда Умтитидан қочиб жарима майдончасига кириб борди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади
29'
Оҳо! Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи Суаресга узатма бера олмади. Куэльяр тўпни эгаллаб олди
27'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 3:1! Ракитичнинг узатмасини ҳимоячи бош билан қайтарди. Уругвайлик футболчи тўпни ерга туширмасдан 13 метрлардан кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди
26'
Бурчакдан етказилган узатмага Ракитич бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қолди
25'
Месси-Неймар-Суарес учлиги жарима зарбасини комбинация шаклида амалга оширишди. Бурчак тўпи ишланди
24'
Буржуи сариқ карточка олди. Мессини йиқитгани учун
23'
Рафиньянинг узатмасидан кейин Луис Суарес бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин эди, ҳимоячи подкат орқали тўпни эгаллаб олди
21'
ГООООООООЛ! Карлос Кастро, 2:1! Альварес бирга бир вазиятда берган зарбадан кейин тўп устунга тегиб қайтди ва Кастро ярим метрдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!
21'
ВУУУУУҲ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб пас билан Рафиньяни яккама-якка вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячи ўткир бурчак остида аниқ зарба бера олмади!
17'
"Барселона" тўпни назорат қилишга ўтди
15'
"Спортинг" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз чиқди
13'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячини алдаб зарба берди. Бошқа ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
11'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Неймарнинг узатмасидан уругвайлик ҳужумчи бирга бир вазиятда дарвозабонни алдаб ўтди ва посбонни алдаб ўтди ҳамда ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан тўрга бориб тушди
9'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Маскерано кутилмаганда олдинга чизиққа кузатма берди. Аргентиналик ҳужумчи бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди
6'
Неймар дарвозабон майдончаси томон югураётган Луис Суарес томон узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
5'
Навбатдаги ҳужумда ҳам Рафинья иштирок этди. унинг узатмасини ҳимоячи қайтариб қолди
3'
Оҳо! Месси жарима майдончасининг ўнг томондаги бурчагида турган Рафиньяни тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячи чап оёқда олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
2'
Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил қилишди. Чап қанотдан етказилган узатмани Пике вазиятдан узоқлаштирди
1'
Ўйин бошланди!
'
Тўпни ўйинга "Спортинг" футболчилари киритиб берадиган бўлишди
'
Диққат, ҳакамлар ва футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида Хихоннинг "Спортинг" клубини қабул қилмоқда.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.