Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

26-тур. 4 март, соат 20:15

ЭЙБАР

Рубен Пенья (72)

1 : 4

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (14, 25)
Хамес Родригес (29)
Марко Асенсио (60)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Йоэль (Д)
04.Иван Рамис
15.Мауро дос Сантос
19.Антонио Луна
07.Андер Капа
11.Рубен Пенья
24.Адриан
14.Дани Гарсия
05.Гонсало Эскаланте
21.Педро Леон
09.Серхи Энрик
  01.Кейлор Навас (Д)
03.Пепе
04.Серхио Рамос
06.Начо
23.Данило
14.Каземиро
10.Хамес Родригес
20.Марко Асенсио
19.Лука Модрич
17.Лукас Васкес
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
13.Асьер Риесго (Д)
03.Алекс Галвес
18.Анаитц Арбилла
06.Кристиан Ривера
08.Такаши Инуи
17.Кике
25.Бебе
  13. Кико Касилья (Д)
02. Даниэль Карвахаль
12. Марсело
16. Матео Ковачич
08. Тони Кроос
22. Иско
18. Мариано Диас

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. "Реал" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
87'
"Эйбар"да ўзгариш: Педро Лео ўрнига Такаши Инуи тушди
86'
Вууууууҳ! Леоннинг узатмасидан кейин Энрич рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
84'
Мадридликлар яхши имкониятдан фойдалана олишмади
83'
Чап қанотдан етказилган узатмани Пепе қайтариб қолди
79'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
75'
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Иско тушди
74'
Хамес жаримадан етказиб берган узатмага Диас бош билан зарба берди. Ноаниқ
72'
ГООООООЛ! Рубен Пенья, 1:4! Чап қанотдан Леон етказиб берган узатмани Пенья дарвозага буриб қўйди
71'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Матео Ковачич тушди
68'
Вуууҳ! Бурчак тўпидан кейин Эскаланте "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади
66'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Мариано Диас тушди
65'
Каземиро огоҳлантириш олди. У кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур
64'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган аниқ узатмани Арбилья дарвозабон майдончаси ичида давроза томон бура олмади
63'
"Эйбар"да ўзгариш: Дани Гарсия ўрнига Кристиан Ривера тушди
62'
Начо сариқ карточка олди
60'
ГОООООООЛ! Марко Асенсио, 0:4! Асенсио дастлаб ўнг қанотдан ёрдамга етиб келган Хамесни тўп билан таъминлади. Родригеснинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди ва бўш қолган дарвозани Асенсио ишғол қилди
55'
"Эйбар"да ўзгариш: Антонио Луна ўрнига Албилья тушди
54'
Пенья чап қанотдан етказган узатмани Пепе бош билан қайтариб қолди
53'
Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан қайтарди
53'
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпни "Реал" жарима майдончаси ичида Пенья эгаллади ва зарба берди. Данило зарбани қайтарди!
52'
"Эйбар" тўпни назорат қилмоқда, Мадрид бунга қарши эмас
49'
Вуууҳ! Яхши вазият! Начо бош билан жарима майдончасидаги Бенземага тўпни ташлаб берди. Аммо Карим яккама-якка дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Эйбар" - "Реал" - 0:3. Танаффус.
44'
Вуууҳ! "Реал" тўртинчи голни уриши мумкин эди. Дастлаб Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни Йоэл оёғи билан қайтарди. Ҳужумнинг давомида Асенсио ўнг томондан зарба берди. Псобон тўпни эгаллаб олди
42'
Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
42'
Мезбонлар босимни оширишмоқда
40'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Навас эгаллаб олди
38'
ВУУУУҲ! Энрич! Яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Рамос қутқармоқда
38'
"Эйбар" тўпни назорат қилмоқда, аммо "Реал" ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти
34'
Данило жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
32'
Гонсало Эскаленте огоҳлантириш олди. У Каземирога нисбатан фол ишлатди
29'
ГООООООООЛ! Хамес Родригес, 0:3! Бензема ўнг берган узатмани ярим ҳимоячи шундоққина дарвозабон майдончаси ичидан тўпни тўрга жойлаб қўйди
28'
Хавфли вазяит! "Эйбар" футболчиси қанотдан берган узатма натижаси тўп олис юқори бурчак томон йўл олаётганди, Навас тўни қайтарди, унинг ёнида турган ҳужумчи посбонга нисбатан фол ишлатди
25'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 0:2! Хамес жаримадан етказган узатмани Бензема яқин масофадан оёғи билан дарвозага буриб қўйди!
23'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
22'
Каземиро жарима майдончасига узатма берди, аммо тўп ҳеч кимга насиб қилмади ва майдонни тарк этди
20'
"Эйбар"нинг ҳужуми. Эскалате жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, аммо ноаниқ
14'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Чап қанотдан ерлатиб етказилган узатма нариги томонга ўтиб кетди ҳамда Бензема йўллаган кучли бўлмаган зарбани дарвозабон қайтарди. Карим такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди.
12'
Мезбонлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарбани Навас қийинчиликсиз эгаллаб олди
11'
Бензема бу сафар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячини алдаб ўта олмади.
7'
Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо ҳимоячиларни алдай олмади
5'
Мезбонлар тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишмоқда
1'
Вуууууҳ! Мадридликлар рақиб жарима майдончаси ташқарисида яхши комбинация ташкил қилди ва Беземани бирга бир вазиятга чиқаришди. Ҳимоячи Карим зарба бермасидан олдин тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди!
1'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Реал" киритиб бердик. Кетдик!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Бугунги ўйинда Бэйл (дисквалификация) ва Роналду (жароҳат) "Реал"га ёрдам бера олишмайди. Бу эса жиддий йўқотиш ҳисобланади. Аммо мадридликлар сафида юқори савиядаги футболчилар етарли
'
Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Реал" сафарда "Эйбар" меҳмони бўлмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.