Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал

Жавоб ўйини, 9 март, 00:45. Бош ҳакам: Денис Айтекин (Германия)

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (3)
Лейвин Курзава (40-автогол)
Лионель Месси (50-пенальти)
Неймар (88, 90+1-пенальти)
Сержи Роберто (90+5)

6 : 1

ПСЖ

Эдинсон Кавани (62)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
23.Самуэль Умтити
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
12.Рафинья
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Кевин Трапп (Д)
05.Маркиньос
02.Тиаго Силва
12.Томас Менье
20.Лейвин Курзава
25.Адриан Рабьо
14.Блез Матюйди
06.Марко Верратти
07.Лукас Моура
23.Юлиан Дракслер
09.Эдинсон Кавани
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
18.Хорди Альба
19.Лукас Динь
07.Арда Туран
20.Серхи Роберто
21.Андре Гомес
17.Пако Алькасер
  16.Альфонс Ареола (Д)
03.Преснил Кимпемб
19.Серж Орье
10.Хавьер Пасторе
11.Анхель Ди Мария
04.Гжегож Криховяк
21.Хатем Бен-Арфа
САРИҚ КАРТОЧКА
Жерар Пике (23)
Серхио Бускетс (36)
Иван Ракитич (61)
 
Блез Матюйди (5)
Юлиан Дракслер (14)
Эдинсон Кавани (42)

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Барселна" - "ПСЖ" 6:1! ФАНТАСТИТИКА! Таърифга тил ожиз!
90+6'
ГООООООООООЛ! ГООООООООЛ! ГОООООООЛ Сержи Роберто, 6:1!!!!!
90+4'
Верратти сариқ карточка олди
90+3'
"ПСЖ"да ўзгариш бўлди
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90+1'
ГООООООООЛ! Неймар, 5:1!
90'
ПЕНАЛЬТИ! "ПСЖ" дарвозасига
88'
ГООООООООЛ! НЕймар жарима зарбасидан тўпни "тўққизлик"га михлаб қўйди!
87'
Неймарга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 20 метр
86'
Вуууууҳ! Андре Гомеш ўнг қанотдан узатма берди ва тўпни Трапп қайтарди. Неймар бўш қолган дарвоза томон зарба берди. Орье зарба йўлига ғов бўлди
85'
ВУУУУУУУУУҲ! Ди Мария яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва аниқ зарба бера олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
84'
Неймар чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
84'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Андре Гомеш тушди
79'
"Барселона" бурчак тўпидан кейин гол уришга яқин келди. Зарбани ҳимоячилар қайтаришди
77'
Оҳо! Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Арда бўш қолган дарвозага бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Аммо аввалроқ Пике офсайдда қолганди
76'
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Сержи Роберто тушди
75'
"ПСЖ"да ўзгариш: Дракслер ўрнига Серж Орье тушди
74'
ВУУУУУҲ! Месси бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
71'
Неймар олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллади
67'
Луис Суарес огоҳлантирилди. Симуляция учун. У жарима майдончаси ичида йиқилиб, пенальти ишлашга уринди
66'
Вуууууҳ! Арда бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвоабоннинг олдидан ўтди, аммо ҳимоячи қайтариб қолди
66'
Неймар жарима майдончасининг чап қанотида тўпни ўзига бўйсиндирдию, аммо, ҳимоячини алдай олмади
65'
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Арда Турон туширилди
64'
ВУУУУУУУҲ! Кавани! Ҳужумчи "Барса"ни кечирмоқда! У бирга бир вазиятга чиқди ва олис бурчак томон зарба берди. Тер Штеген оёғи билан тўпни қайтарди
63'
Энди қўшимча бўлимлар бўлмайди. Бу аниқ. "Барса" кейинги босқичга чиқиши учун 3та гол уриши керак
62'
ГООООООЛ! Эдинсон Кавани, 3:1! Меҳмонлар стандартдан гол уриб кетишди. Майдон марказидан етказилган узатмани Курзава бош билан Каванига қолдириб берди. Эдинсон 7-8 метрлардан дарвозани ишғол қилди!
61'
Иван Ракитич огоҳлантирилди
60'
Вууууҳ! "ПСЖ" ижросидаги бурчак зарбаси хавли бўлди. Тўп дарвозага аниқ бормади
59'
"Барса" қисқа паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишга уринмоқда
51'
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи унга имконият бермади
54'
Месси чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмон футболчиси тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтаётганида Рафинья ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва ўзи зарба берди. Трапп тўпни эгаллаб олди
52'
ВУУУУУУУУҲ! Менье ўнг қанотда Умтитини алдаб ўтди ва жарима майдончаси узатма берди. Каванининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!!!
50'
ГОООООООООЛ! Лионель МЕСССИИИ, 3:0! Аргентиналик футболчининг кучли зарбасини Трапп қайтара олмади
48'
ПЕНАЛЬТИ!"ПСЖ" дарвозаси томон! Иньестанинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Рабьо уни йиқитди
46'
"ПСЖ" илк дақиқалардан олдинга ўтди. Дракслер жарима майдончаси кириб келди ва Рафинья тўпни майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди. Бурчак тўпидан кейин парижлик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "ПСЖ" киритиб берди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "ПСЖ" 2:0. Ҳали ҳаммаси олдинда!
45+4'
Мезбонлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
45+2'
"Барса" босимни ошириб бормоқда. Улар бурчак тўпини ўйинга киритишади
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
42'
Эдинсон Кавани огоҳлантирилди. Ҳакамдан Пике учун сариқ карточка сўрагани учун
40'
ГООООООООЛ! Андрес ИНЬЕСТА, 2:0! Ярим ҳимоячи жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиси билан тўп кураш олиб борди ва чизиқ олдида тўпни товони билан қайтариб қолди. Курзава эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди!!!
39'
Кавани офсайдда қолди
38'
Лукас Моура майдонда ётибди. Жароҳат олди шекилли
37'
Суарес ва Ракитич рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида яхшги комбинация ташкил қилишди, аммо Иваннинг товон билан узатмаси муваффақиятсиз чиқди
36'
Серхио Бускетс огоҳлантириш олди
35'
Вууууҳ! Қарши Месси Суаресни жарима майдончасига бошлади. Луиснинг зарбасини Трапп эгаллаб олди
34'
Оҳо! Иньеста жарима майдончасига узатма берди. Меньё қўли билан Неймарни йиқитди, ҳакам пенальти белгилашга жазм қилмади
33'
Вууууҳ! Рафинья ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Трапп тўпни эгаллаб олди
31'
Вуууҳ! "Барса" ҳимоячисининг хатосидан кейин Лукас Моура тўпни эгаллаб олди ва 25 метрлардан аниқ зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
29'
Месси чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Бош билан зарба берган Пике офсайдда қолди
28'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
26'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
25'
Курзава Рафиньяни йиқитди. Дарвозагача 25 метр масофа бор
23'
Жерар Пике сариқ карточка олди. Майдон марказида Каванига нисбатан хавфли подкат ишлатди
23'
Месси ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Трапп мушт билан тўпни уриб юборди
20'
Тўп назорати тўлалигича "Барса"да, "ПСЖ" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда
17'
Вуууууууҳ! Неймар олис масофадан жуда хавфли зарба берди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
17'
Парижликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Маркиньос офсайдда қолди
15'
Вууууҳ! Месси йўллаган жарима зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
14'
Дракслер Мессини ортдан итариб йиқитди ва сариқ карточка олди
12'
ПСЖ кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ракитич тўпни қайтарди
11'
"ПСЖ" футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонга узатма бераётганида тўп ерга ётаётган Маскеранонинг таянч қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Бу пенальти эмас, бурчак тўпи
10'
Навбатдаги бурчак тўпини ҳимоячи қайтарди, Маскерано жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
9'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилартўпни қайтаришди, аммо қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади
8'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида, тўп ҳимоячининг қўлига тегиб қолди. Ҳакам пенальти йўқ дея ишора қилди
8'
Месси жарима майдончасига етказган узатмани дарвозабон эгаллади
6'
Жаримадан етказилган узатмани Трапп эгаллаб олди
5'
Блез Матюйди огоҳлантириш олди.
3'
ГОООООООООЛ! Луис СУАРЕСССССС, 1:0! Рафиньянинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг бошидан дарвозабон майдончаси олдида турган Суаресга келиб тушди ва у бош билан тўпни посбоннинг устидан ошириб қўйди. Ҳимоячи тўпни дарвоза ичида қайтарди. Тўп чизиқни кесиб ўтди
1'
Диққат! Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб беришди. Кетдик. Жанг бошланди!!!
'
Диққат, "Барселона" ва "ПСЖ" футболчилари "Камп Ноу" майдонига чиқиб келишмоқда!
'
Футболчилар майдонга чиқиш учун йўлакчада тўпланишмоқда. Яна озгина қолди. Атиги 4 дақиқа
'
"Камп Ноу" стадиони мухлислар билан тўлиб тошган!
'
Ўйин бошланишига 13 дақиқа қолди. Жамоалар ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди
'
Парижда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда қаҳрамонга айланган Анхель ди Мария бу сафар захирада қолган
'
Луис Энрике асосий таркибда 3 ҳимоячи ва 4 ҳимоячини тушириб, таваккалга қўл урмоқда.
'
"Барселона" ўз майдонида "ПСЖ"ни қабул қилмоқда.
'
Ассаламу алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичи ўйинлари давом этади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.