Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси. «А» гуруҳи

3-тур. 13 март, соат 20:30. Бош ҳакам: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)

ИСТИҚЛОЛ (Эрон)

Фаршид Исмоилий (37)
Али Қурбоний (84)

2 : 0

ЛОКОМОТИВ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Маҳди Раҳматий
02.Хусро Ҳайдарий
03.Робсон Жануарио
06.Умид Иброҳимий
09.Кавеҳ Ризоий
17.Али Қурбоний
18.Милод Зокирпуркинжий
24.Умид Нур Афкан
77.Беҳнам Барзай
88.Фаршид Исмоилий
90.Леандро Падований
  01.Игнатий Нестеров
04.Бобурбек Йўлдошев
05.Кахи Махарадзе
08.Салмат Қуттибоев
10.Марат Бикмаев
15.Сардор Мирзаев
18.Темур Кападзе (С)
20.Ислом Тўхтахўжаев
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
33.Олег Зотеев
99.Жалолиддин Машарипов
ЗАҲИРА
22.Сайид Ҳуссайний
08.Ёқуб Каримий
11.Жобир Ансорий
14.Фаршид Бағирий
28.Сайид Муҳсин Каримий
33.Сайид Мажид Ҳуссайний
74.Мужтаба Ҳақдўст
  12.Игнатий Нестеров
07.Гноҳере Кризо
11.Садриддин Абдуллаев
22.Муродбек Бобожонов
29.Қувондиқ Рўзиев
37.Шерзод Файзиев
42.Муҳаммад Коне

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Истиқлол" - "Локомотив" 2:0.
90+2'
"Истиқлол"да ўзгариш% Қурбоний ўрнига Сайид Муҳсин Каримий тушди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Бикмаев олис масофадан зарба беришга уринди. Ноаниқ
89'
Теҳронликлар хавфли қарши ҳужумга ўтишди. Тўхтахўжаев хавфни бартараф этди
88'
ВУУУУУУҲ! Олис масофадан тепиб юборилган тўпни Йўлдошев яна ўтказиб юборди ва Ризоий бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Нестеров дуэлда ғолиб чиқди
87'
Вуууҳ! Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
87'
Мезбонлар яхши имкониятдан фойдалана олишмади
86'
"Истиқлол"да ўзгариш: Барзай ўрнига Фаршид Бағирий тушди
86'
Кризо офсайдда қолди
84'
ГООЛ! Али Қурбоний, 2:0! Бобур Йўлдошевнинг қўпол хатосидан кейин Қурбоний бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди
81'
Махарадзе майдон марказидан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Кризо тўпни кўкраги билан қабул қилишга уринди, аммо тўп унинг кўкрагидан майдонни тарк этди
80'
Эҳҳҳ, Рўзиев! Машарипов ўнг қанотдан узатма бериб, жарима майдончасига кирган Қувондиқни тўп билан таъминлади. "Локо" футболчиси дарвоза олида тўпни ўзига бўйсундира олмади
79'
"Локомотив"да ўзгариш: Қуттибоев ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди
77'
"Истиқлол"да ўзгариш: Исмоилий ўрнига Мужтаба Ҳақдўст тушди
74'
Махарадзе жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаш имкониятга эга бўлди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди
71'
Кризо офсайдда қолди
71'
Кризо Мирзаев билан "девор" услубида ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб келди, аммо зарба беришга улгурмади
69'
Вууууҳ! Машарипов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди, аммо ҳакам бурчак тўпи бермади
67'
"Локомотив"да ўзгариш: Темур Кападзе ўрнига Кризо тушди
64'
Бобур Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
62'
Бурчакдан етказилган узатмага Махарадзе "қайчи" услубида зарба беришга ҳаракат қилди. Анча ноаниқ
62'
Муҳаммадиев ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади
60'
Эҳҳҳ! Тушунарсиз! Бикмаев рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячидан ўтиб кетаётганида эронлик футболчи Маратни йиқитди. Аммо, негадир, лайнсмен байроқчасини кўтариб, фолни Бикмаев ишлатди деб ҳисобланди
58'
Бурчакдан етказилган тўпни вакилларимиз эгаллаб олишди
57'
ВУУУУУҲ! Рақиблар қарши ҳужумга ўтишди ва Иброҳимий жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Тўхтахўжаев орқали устунга тегиб, майдонни тарк этди
56'
Мирзаев бурчак тўпини ўйинга киритди. Раҳматий тўпни эгаллаб олди
54'
Кападзе чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бикмаев тўпга ета олмади
50'
Махарадзе жарима майдончасида турган Бикмаевни тўп билан таъминлади, аммо Марат хавфли вазият ярата олмади
50'
Кападзе жарима майдончасига чап қанотдан кирган Мирзаевга тўпни аутдан отиб берди. Сардорнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
48'
Мирзаев чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Мезбонлар тўпни эгаллаб олишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Истиқлол" - "Локомотив" 1:0
45+1'
Қурбоний жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Мезбонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишмоқда. Вакилларимиз уларнинг мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти
37'
ГООЛ! Фаршид Исмоилий, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячиларимиз қайтаришди, аммо тўп бурчак тўпини ўйинга киритиган Исмоилийга борди. У бир футболчимизни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва ерлатиб зарба берди. Тўп футболчилари орасидан ўтиб, дарвозага бориб тушди. Нестеров тўпни кўрмай қолди шекилли
36'
Мезбонлар тўпни назоратини ўз томонларига оғдиришмоқда. Бурчак тўпи ишланди
31'
Қарши ҳужумда Мирзаев чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичида очилаётган Бикмаевга узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
29'
"Локомотив" ўйинни ёмон олиб бормаяпти. Вазиятлардан фойдаланиш керак
26'
Вууууҳ! Майдон марказида тўпни йўқотдик ва жарима майдончамизга узатма берилди. Ризоий тўпни эгаллай олмади, акс ҳолда Нестеров билан юзма-юз ҳолатда қоларди
24'
Мезбонлар жарима тўпини тепишди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
22'
Вууууҳ! Вакилларимизда яна яхши имконият. Рақиб жарима майдончасига юқоридан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди, аммо тўпни Машарипов эгаллаб, Кападзега узатма берди. Темир эса орқароқда зарба бериш учун қулай вазиятда турган Мирзаевга тўпни қолдирди. Сардорнинг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди
20'
Исмоилийга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У жарима майдончамизга кирмоқчи бўлганида, Кападзе тўпни ундан олиб қўйди
17'
ВУУУУУУУҲ! Қандай имконият а! Бикмаев рақиб посбонига нисбатан босим уюштирди ва Раҳматий тўпни узоқлаштириш пайтида хатога йўл қўйди. Тўп Мирзаевга келиб тушди. Сардор 30 метрлардан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Тўп устундан 1 метрлар масофадан ўтиб кетди
14'
Бикмаев майдон марказига яқин жойдан жарима тўпини ўйинга киритди. Рақиб жарима майдончаси ичида меҳмонлар фол ишлатди деб ҳисоблади, ҳакам
12'
Афкан олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
11'
Вуҳ! Эҳтиёт бўлиш керак. Барзай "Локо" жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам пенальти деб ҳисобламади
11'
МАйдонда очиқ футбол кечмоқда. Жамоалар маркази учун кураш олиб боришмоқда
7'
Мезбонлар ён қанотдан тўпни жарима майдончамизга етказиб беришди. Нестеров тўпни қўлидан чиқариб юборди, ҳимоячиларимиз тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
5'
ВУУУУУУҲ! "Локомотив" ҳисобни очиши шарт эди! Зотеев чап қанотда бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди, деярли бирга бир вазиятда Бикмаевга узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Олег ўзи зарба бериши керак эдими?!
4'
Вуууҳ! Зотеев чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Бикмаев тўпга бироз ета олмади
3'
Жаримадан йўлланган зарба аниқ чиқмади
2'
Тўхтахўжаев ўз жарима майдончаси ташқарисида фол ишлатди
2'
"Истиқлол"нинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани мезбон футболчиси дарвоза томон буришга уринди. Ноаниқ
1'
Диққат! Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга теҳронликлар киритиб беришди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Афсуски, "Бунёдкор" кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учради. Умид қиламиз, "темирйўлчилар" "Озодий" стадионида ғалаба қозониб, ўзбек футбол мухлисларига қувоня ҳадя этишади
'
Осиё чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Локомотив" Теҳронда "Истиқлол" меҳмони бўлмоқда. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.