Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

28-тур, 18 март, соат 20:15

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

Ариц Адурис (65)

1 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (25)
Каземиро (68)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
26.Кепа Арризабалага (Д)
24.Микель Баленсиага
04.Эмерик Лапорт
27.Эрай Альварез
07.Беньят Эчебаррия
08.Андер Итурраспе
18.Оскар де Маркос
15.Иньиго Лекуе
22.Рауль Гарсия
11.Инаки Уильямс
20.Ариц Адурис
  01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
06.Начо
04.Серхио Рамос
08.Тони Кроос
14.Каземиро
19.Лука Модрич
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
ЗАҲИРА
01.Хорка Ираисос (Д)
02.Энеко Боведа
25.Энрик Саборит
14.Сусаета
17.Микель Рико
03.Горка Элустондо
10.Икер Муниаин
  13.Кико Касилья (Д)
10.Хамес Родригес
22.Иско
23.Данило
16.Матео Ковачич
21.Альваро Мората
17.Лукас Васкес

Матн

90+4'
Ўйин тугади. "Атлетик" - "Реал" - 1:2.
90+3'
Кейлор Навас сариқ карточка олди
90+3'
Уильямс офсайдда қолди
90+2'
Жаримадан етказилган узатмани мадридлик футболчи бош билан қайтарди
90+2'
"Атлетик" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Чап қанотдан етказилган узатмага де Маркос бош билан зарба берди. Тўпни Навас эгаллаб олди
86'
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Сусаета тушди
85'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Альваро Мората тушди
84'
Ўйин темпи тушди, футболчилар катта куч йўқотишди
79'
Қизиқ. Роналду ўринга Иско тушди
77'
Вуууууҳ! Уильямс ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Навас қутқарди
72'
ВУУУУУУҲ! "Реал" 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Дастлаб Бензема чап томондан дарвозабон майдончсига ёриб кириб, Роналдуга пас берди. Ҳимоячи бир амаллаб тўпни қайтарди. Марсело эса жуда яқин масофадан тўпни юқорига тепиб юборди!
71'
Тони Кроос сариқ карточка олди
68'
ГОООООООЛ! Каземиро, 1:2! Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп Роналдунинг бошидан дарвозабон майдончаси ичида очилган Каземирога келиб тушди. Бразилиялик ярим ҳимоячи деярли бўш дарвозани ишғол қилди!
68'
Васкес дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
65'
ГООООООЛ! Ариц Адурис, 1:1! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Рауль Гарсия бош билан Адурис ташлаб берди. Ҳужумчи 3-4 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди
63'
ВУУУУУУҲ! Навас! Иньяки Уильямс 10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Кейлор тўпни қайтарди!
61'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Лукас Васкес тушди
59'
"Атлетик"да ўзгариш: Лекуэ ўрнига Икер Муниаин тушди
56'
Иньяки ўнг қанотда Марселодан ўтиб кетиб,жарима майдончасига кирди-ю, узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди
54'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Марсело тўпни узатишда хатога йўл қўйди
52'
Бензема офсайдда қолди
51'
Вуууҳ! Модрич жарима майдончаси кирди ва товони билан Кроосга қолдирди. У ўзи зарба берса бўладиган вазиятда узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
49'
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Лапорт бош билан ноаниқ зарба берди
46'
Вууууууҳ! Уильямс чап қанотдан етказилган узатмага Адурис баланд сакраб бош билан зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Рамос қайтарди ва Начо уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетик" - "Реал" - 0:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этишди мадридликлар
42'
Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар танаффусга чиқишга тайёр шекилли
38'
"Реал" яхши ҳимояланмоқда
35'
Эҳҳҳ, Бензама! Марселонинг узатмасидан кейин олис устун томонда дарвозага аниқ зарба бера олмади
34'
Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп Марселонинг бошидан дарвоза томон кетди. Навас тўпни эгаллаб олди
32'
Адурисда яхши имконият. Жаримадан етказилган узатмани Адурис бош билан дарвоза томон ўтказди. Тўп Арицга келиб тушаётгандек эди, аммо Карвахаль гавдаси билан яхши ўйнади
31'
Бэйл офсайдда қолди
29'
Мезбонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Начо бош билан қайтарди. Гарсия жарима майдончаси ташқарисидан бош билан ноаниқ зарба берди
28'
Ариц Адурис сариқ карточка олди
26'
Вуууҳ! Бэйл олис масофадан кучли ва аниқ зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишди тўпни эгаллаб олди
25'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Қарши ҳужумда Роналду чап қанотдан олдинга ўтди ва нариги томондан жарима майдончасига кираётган Бенземага узатма берди. Крим тўпни олис бурчакка жойлаб қўйди
21'
Қизиқ! Жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи кутилмаганда ўтказиб юборди. Буни кетмаган Роналду ҳам тўпни эгаллай олмади
19'
Вууууҳ! Рамос! Бурчакдан етказилгану узатмага Рамос бош билан зарба берди! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
18'
Бурчакдан етказилган узатмани Аррисабалага мушт билан уриб юборди
18'
Вууҳ! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томондаги Бэйлга узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
16'
ВУУУУУҲ! Жарима майдончасига кираётган Роналдуга узатма берилди ва Криштиану бир ҳимоячи таъқиби остида хавфли зарба берди. Дарвозабон сэйв намойиш қилиб, тўпни эгаллаб олди
15'
ВУУУУУУУҲ! "Атлетик" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Жаримадан етказилган узатмани Гарсия бош билан олдинга ташлаб берди. Эрай 5-6 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
13'
Мезбонлар чап қанотдан тўпни "Реал" жарима майдончасига етказишди. Кроос тўпни эгаллаб олди
13'
Бурчакдан етказилган узатмани Лекуе бош билан дарвоза томон бурди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
12'
"Бильбао" босимни давом эттирмоқда. Бурчак тўпи ишлади
9'
Вууууҳ! "Реал" илк ҳужумниёқ голга айлантирди. Бенземанинг узатмасидан кейин Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Криштиануга пас берди. Роналду бироз офсайдда қолган экан
8'
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумда фол ишлатилди
7'
Вуууҳ! "Атлетик"нинг хавфли ҳужуми. Мезбонлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келишди. Рауль Гарсиянинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини Навас қўлидан чиқариб юборди. Начо тўпни тепиб юборди
6'
Адурис офсайдда қолди
6'
Устунлик тўлалигача "Атлетик"да. "Реал" ҳали бирорта ҳам ҳужум ташкил қила олмади
4'
Роналду тўп учун курашда оёғини юқори кўтаргани учун хавфли ўйин қайд этилди
1'
Оҳо! Бильбаонинг хавфли ҳужуми. Қанот ярим ҳимоячиси чап қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасидаги Иняки Уильямсга етказди. Ҳужумчи тўпни дарвозага бура олмади. Тўп ундан майдонни тарк этди
1'
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "Атлетик" футболчилари киритиб беришди.
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Умуман олганда, Испания чемпионатининг ҳар бир ўйини шиддатли кечаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Шу боис, Ла лига ўзининг энг қизиқарли мавсумларидан бирини ўтказмоқда.
'
Ушбу жамоалар ўртасида Мадридда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 83-дақиқада Моратанинг голи эвазига ғалабани ўз томонига оғдиришганди.
'
Ҳозирда "Реал" Ла лигада пешқадамлик қилаётган бўлса, "Атлетик" 7-поғонани эгаллаб турибди. Мадридликлар "Бильбао"дан 18 очко олдинда боришмоқда. Шунга қарамай, бугун қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Боиси, басклар ўз уйида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишади. Бильбаоликлар ушбу мавсумда атиги 1 марта ўз уйида ютқазган (28 август куни "Барселона"га), 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда ғалаба қозонган.
'
Испания чемпионатининг 28-тури доирасида Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўз уйида "Реал"ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.