Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

29-тур. 19 март. соат 21:30. Бош ҳакам: Майкл Оливер

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Серхио Агуэро (69)

1 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Жеймс Милнер (51-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Вилфредо Кабальеро (Д)
24.Жон Стоунз
22.Гаэль Клиши
30.Николас Отаменди
17.Кевин де Брюйн
07.Раҳим Стерлинг
21.Давид Силва
19.Лерой Сане
42.Яҳё Туре
25.Фернандиньо
10.Серхио Агуэро
  22.Симон Миньоле (Д)
23.Эмре Жан
17.Рагнар Клаван
02.Натаниэль Клайн
32.Жоэль Матип
07.Жеймс Милнер
11.Роберто Фирмино
05.Жоржиньо Вейналдум
19.Садио Мане
20.Адам Лаллана
10.Филиппе Коутиньо
ЗАҲИРА
01.Клаудио Браво (Д)
03.Бакари Санья
11.Александр Коларов
75.Алейкс Гарсия
06.Фернандо
72.Келечи Ихеаначо
09.Нолито
  01.Лорис Кариус (Д)
06.Деян Ловрен
66.Трент Арнольд
18.Альберто Морено
21.Лукас Лейва
27.Дивок Ориги
58.Бен Вудбурн

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Жанговар дуранг - 1:1.
90+4'
Агуэро жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
90+4'
Санья ўнг қанотдан ҳужумга қўшилиб, рақиб жарима майдончасига узатма берди. Мезбонларнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўйишмади
90+1'
ВУУУУУҲ! Де Брюйне ўнг қанотдан жуда қулай узатма берди. Агуэро 5 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Фирмино ўрнига Лукас Лейва тушди
89'
Садио Мане сариқ карточка олди
87'
Вууууҳ! Де Брюйненинг узатмасидан кейин Силва жарима майдончасига ўнг қанотдан кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Агуэро тўпни дарвоза томон буришга уринди. Бироз аниқлик етишмади
84'
Жарима тўпи бурчак тўпига айланди. Бурчакдан етказилган тўпни ҳимояилар қайтаришди
84'
Чап бурчакка яқин жойда Агуэрога нисбатан фол ишлатилди
83'
"Сити"да ўзгариш: Сане ўрнига Фернандо тушди
82'
"Ливерпуль" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Фирминонинг зарбасига аниқлик етишмади
82'
ВУУУУУУУҲ! Силванинг ажойиб узатмасидан кейин Стерлинг бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширди. Ҳимоячи етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
80'
ВУУУУУУУУҲ! "Ливерпуль" юз фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Лаллана 5 метр масофадан — дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба бера олмади! Тўп унинг оёғига тегмай қолди
76'
ВУУУУУУУҲ! "Сити" ажойиб комбинация ташкил қилди. Сане жарима майдончаси ичида товони билан пас бериб, Агуэрони бирга бир вазиятга чиқарди. Аргентиналик футболчини зарба бериш чоғида йиқилиб тушди. Тўп де Брюйнега келиб тушди ва унинг зарбасидан кейи тўп устунга тегиб қайтди!
73'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Коутиньо ўрнига Дивок Ориги тушди
72'
"Ливерпуль" яхши вазият яратди, аммо сўнгги узатма ва зарбалар аниқ бўлмади
69'
ГОООООООЛ! Серхио Агуэро, 1:1! Де Брюйне ўнг қанотдан етказган узатмани аргентиналик ҳужумчи 6 метрдан дарвозага буриб қўйди
68'
Вуууууҳ! "Сити" яхши ҳужум ташкил қилди. Силванинг узатмасини Агуэро бош билан нариги томондаги Санега етказди. Аммо Лерой якуний зарбани бера олмади
67'
Давид Силва бурчак тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
65'
"Сити"да ўзгариш: Туре ўрнига Бакари Санья тушди
63'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишаётган эди, аммо Сетрилнг жамоадошига аниқ узатма бера олмади
61'
Вуууууҳ! Коутниьонинг узатмасидан кейин Фирмино дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбасини Кабальеро қайтариб қолди
60'
Стерлинг ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, йиқилди. Қоидабузарлик йўқ
56'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Стоунз бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
51'
ГОООООЛ! Жеймс Милнер, 0:1!
50'
Клиши огоҳлантирилди
50'
Пенальти! "Манчестер Сити" дарвозаси томон.
48'
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
47'
Вууууҳ! Лаллана ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди ва тўп Манега етиб келди. Садионинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмаган. Танаффус
45+2'
Де Брюйне ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
45+1'
Сане чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Миньоле тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Матип сариқ карточка олди
43'
"Ливерпуль" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
41'
"Ливерпуль"да 2та яхши имконият юзага келди. Коутиньонинг айланма зарбасини Кабальеро қайтарди. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Лаллана 14 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Яна "Сити" посбони маҳорат кўрсатди
40'
ВУУУУУУҲ! Де Брюйненинг узатмасидан кейин Силва чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Стерлинг бўш дарвозага зарба беришига ҳимоячи халал берди ва Раҳимни йиқитди. Агуэро эса дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
37'
Де Брюйне фол ишлатди. Милнер жаримадан етказган узатмага Матип бош билан зарба берди. Ноаниқ
35'
Вуууҳ! Коутиньо жарима майдончасининг чап бурчагида тўпни қабул қилди ва 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
33'
Ўйин тенгкурашлар остида майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмаяпти
28'
Вууууҳ! Вейналдум рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга улгурмади
26'
Сане чап қанотдан узатма берди. Тўп Стерлинггача етиб келмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
25'
ВУУУУУҲ! Стоунзнинг хатосидан кейин Мане дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Ортдан келаётган Отаменди Садиога халал бериб қолди. Бемалол пенальти белгилаш ҳам мумкин эди.
23'
Вууууҳ! Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Жан йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди
22'
Яҳё Туре сариқ карточка олди
20'
ВУУУУУҲ! Сане чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўп Силвага келиб тушди. Аммо Давид 11 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади
15'
Силва чиройли узатма орқали Стерлингни тўп билан таъминлади. Раҳимнинг узатмаси аниқ чиқмади. Кейинги ҳужум пайтида Фернандиньо ўнг қанотдан узатма берди, Агэуро тўпни дарвозага буриб қўйишига Матип халал берди. Пенальти белгиланиши керак эди, аммо ҳакам жим
13'
Мезбонлар навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди
9'
Туренинг узатмасидан кейин Стерлинг бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Раҳим офсайдда қолди
8'
Де Брюйне бурчак тўпини ўйинга киритиб, қайта қабул қилиб олганида офсайдда қолди
8'
Бурчак тўпи хавфли бўлди, яна бир марта тўп бурчакдан ўйинга киритилади
7'
"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди. Бурчак тўпи
6'
Сане чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо бироз офсайдда қолган экан. Лайнсмен адашмади
4'
Коутиньонинг жаримадан узатма жуда ноаниқ бўлди
3'
Мане жарима майдончасининг ўнг томонида Отамендини алдаб ўтаётганида ҳимоячи уни йиқитди
2'
Стерлинг офсайдда қолди
1'
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Фернандиньо ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
1'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Ливерпуль" футболчилари киритиб беришди.
'
Англия чемпионатининг 29-тури доирасида марказий ўйин бошланиш арафасида. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли Англия футболи ишқибозлари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.