Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

28-тур, 20 март, соат 00:45

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (35)
Лионель Месси (45-пенальти, 53)
Андре Гомеш (89)

4 : 2

ВАЛЕНСИЯ

Эльяким Мангаля (30)
Мунир эл-Ҳаддодий (45+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
23.Самуэль Умтити
14.Хавьер Маскерано
05.Серхио Бускетс
12.Рафинья
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
11.Неймар
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
  01.Диего Алвес (Д)
24.Эзекьель Гарай
05.Эльяким Мангаля
21.Мартин Монтойя
02.Жоао Кансело
14.Хосе Гайя
08.Энцо Перес
10.Даниэль Парехо
18.Карлос Солер
09.Мунир эл-Ҳаддодий
15.Фабиан Орельяна
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
18.Хорди Альба
06.Денис Суарес
20.Серхи Роберто
21.Андре Гомес
17.Пако Алькасер
  13.Хауме Доменек (Д)
06.Гильерме Сикейра
23.Аймен Абденнур
20.Альваро Медран
11.Акария Баккали
39.Евгений Вальдеррама
12.Симоне Дзадза
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Энцо Перес (24)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Эльяким Мангаля (44)

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Валенсия" 4:2.
90+1'
Монтойя сариқ олди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
89'
ГОООООЛ! Андре Гомеш, 3:1! Неймар чап қанотда ҳимоячидан қочиб кетди, жарима майдончасига кирди ва ёрдамга етиб келган Гомешга узатма берди. Андре 5 метрдан дарвозани ишғол қилди
86'
Месси сариқ карточка олди, ҳакам эътироз бирдиргани учун. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади
85'
Месси бирйўла 5 футболчидан ўтиб кетди, аммо олтинчисидан ўта олмади
85'
"Валенсия"да ўзгариш: Жоао Кансело ўрнига Баккали тушди
83'
Суарес офсайдда қолди
83'
Жарима зарбасини Суарес тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
81'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Суаресга нисбатан фол ишлатилди. Гарай ноҳақ
79'
Майдон эгалари бир ҳужумда иккита хавфли вазият яратишди, аммо, бугун вазяитлардан фойдаланишда жуда ҳам оқсашмоқда Энрике шогирдлари
77'
Андре Гомеш огоҳлантирилди
76'
ВУУУУҲ! Неймар жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ва тўсин кесишган жойдан майдонни тарк этди.
74'
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Андре Гомеш тушди
74'
Неймар бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўнг оёқда зарба берди. Ноаниқ
73'
"Валенсия"да ўзгариш: Мунир ўрнига Дзадза тушди
72'
Вууууҳ! Неймардан узатма қабул қилган Месси чап томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Дарвозабон қайтарган тўп Суаресга келиб тушди, аммо Луис буни кутмаганди шекилли, тўпни бўш қолган дарвозага буриб қўя олмади
69'
Оҳо! Мессидан тўпни қабул қилган Суарес жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
67'
Иньеста сариқ карточка олди
66'
Вууууҳ! Месси чап қанотдан олдинга ўтди ва нариги қанотда очилган Рафиньяга аниқ узатма берди. Ярим ҳимоячи олдинга юриши мумкин эди, аммо у 17 метрлардан ўнг оёқда зарба берди. Тўпни Алвес эгаллади
65'
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Сержи Роберто тушди
64'
Вуууууҳ! Мезбонлар қисқа паслар орқали комбинация ташкил қилишди ва Неймар жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллаб, зарба берди. Зарба аниқ чиқмади, дарвозабон майдончасидан ўтиб кетаётган тўпга Иньеста ва Суарес ета олишмади
62'
Вууууҳ! Мессининг аниқ узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди
61'
Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан айланма зарба берди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
60'
Оҳо! Неймарнинг узатмасига Рафинья қайчи услубида зарба берди. Бироқ у офсайдда қолган экан
57'
Неймарнинг узатмасидан кейин Ракитич жарима майдончаси ичида қабул қилди ва Мессига узатма берди. Лионель йиқилиб тушди, аммо пенальти эмас
54'
Вуууууҳ! Қарши ҳужумда Мунир жарима майдончасига кириб келди, аммо Пикени алдаб ўта олмади
55'
Месси жарима майдончасига кираётган Суаресга аниқ узатма берди. Аммо Луис имкониятдан фойдалана олмади
54'
Эътиборга молик жиҳат. Бугун Энрикенинг ёрдамчиси Унсуэ кўпроқ футболчиларга кўрсатма бермоқда. Демак, у келаси мавсумда "Барселона" бош мураббийига айланади
53'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 3:2! Бурчак тўпи қайтарилди, аммо Маскерано тўпни жарима майдончаси ичидаги Мессига етказди. Аргентиналик футболчи ўнг оёқда яқин бурчакни нишонга олди
52'
ВУУУУУҲ! Эҳҳҳҳҳҳ, Неймар! Мессининг ажойиб пасидан кейин бразилиялик футболчи бирга бир вазиятда жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғидан майдонни тарк этди
51'
Солер жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
50'
Вуууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, бир ҳимоячидан ўтди, аммо зарба беришга улгурмади
49'
Неймарнинг узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида тўхтата олмади. Акс ҳолда бирга-бир вазиятга чиқарди
49'
Неймар чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва зарба берди. Тўп бошқа ҳимоячига тегиб қайтди
46'
Иккинчи бўлим старт олди
46'
"Валенсия"да ўзгариш бўлди: Орельяна ўрнига Абденнур тушди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "Барселона" - "Валенсия" 2:2. Танаффус
45+1'
ГОООООЛ! Мунир эл-Ҳаддодий, 2:2! Хосе Гайянинг узатмасидан кейин Мунир дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Ҳаддодий голни хурсандчилик билан нишонламади. Аксинча "Камп Ноу"га йиғилган мухлислардан узр сўради
45'
ГОООООЛ! Лионель Месси, 2:1! Аргентиналик футболчи марказ бўйлаб зарба берди. Дарвозабон ён томонга ташланди.
44'
Мангаляга қизил карточка ва "Валенсия" дарвозасига пенальти!
43'
Парехо огоҳлантирилди. Иньестани қўли билан тортиб қолди
42'
Вууууҳ! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, тўпни дарвозабон ёнидан думалатди, аммо тўп майдонни эртароқ тарк этган деб ҳисобланди
40'
Вууҳ! Зарбани Месси йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди
38'
Мангаля сариқ карточка олди. У шундоққина жарима майдончаси ярим айланаси ичида Мессига нисбатан фол ишлатди.
35'
ГООООООООЛ! Луис Суарес, 1:1! Неймар тўпни аутдан отиб берди ва Суарес бирга бир вазиятга чиқиб, ундан самарали фойдаланди!
34'
Иньестанинг узатмасини Месси рақиб жарима майдончаси ичида тўхтата олмади
33'
Вуууҳ! Неймар чап томонда икки футболчи орасидан ўтиб кетиб, тўпни орқароққа етказди. Рафиньянинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
29'
ГОООООООЛ! Эльяким Мангаля, 0:1! Бурчакдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
28'
ВУУУУУУҲ! Мунир эл-Ҳаддодий бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо вазиятдан фойдалана олмади! Бурчак тўпи
27'
"Кўк-анорранглилар" майдон марказида тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Месси Суаресни бирга бир вазиятга чиқараётганди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
26'
Неймар жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ дея эътироф этди
25'
Месси тўпни жарима майдончасига етказди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
24'
Энцо Перес сариқ карточка олди. Неймарга нисбатан фол учун
22'
Месси жарима майдончасига кириб келган Иньестага пас берди. Тўпни Андрес эгаллай олмади
21'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо шерикларига пас бера олмади
19'
Вууууҳ! "Валенсия"нинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Пике бир амаллаб қайтарди, аммо Солер 15 метрдан кучли зарба берди. Тер Штеген тўпни қайтарди, сўнгра уни Маскерано майдон ташқарисига чиқариб юборди
16'
ВУУУУУҲ! Месси кетма-кет бир неча футболчиларни алдаб ўтиб жарима майдончасига кирди ва чап оёқда олис бурчак томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
15'
ВУУУУУУУҲ! Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, Гарайни чиройли алдаб ўтди ва дарвозабон майдончасидаги Мессига узатма берди. Лионель кўнгилдагидек зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Сўнгра тўпни Алвес эгаллаб олди
11'
Мунир офсайдда қолди
8'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Маскерано олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
8'
ВУуууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда иккита зарба берди. Дастлаб дарвозабон, кейин ҳимоячи хавфни бартараф этди
5'
Қарши ҳужумда "кўршапалаклар" яхши вазиятга эга бўлишди. Ҳужумчи жарима майдончасига кириб келди, Маскерано тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
5'
Иньеста чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичида очилаётган Суаресга узатма берди. Тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
3'
ВУуууууҳ! "Валенсия" марказий ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Суарес эгаллаб олди. Дастлаб меҳмонлар хавфни бартараф этгандек кўринганди, аммо Иньестанинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда Неймар дарвозани ишғол қиларди
1'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб беришди.
'
"Депортиво"га қарши ўйинда майдонга туша олмаган Неймар ва Рафинья бугун асосий таркибга қайтишди. Каталонияликлар ўзининг энг оптимал таркибида ўйинни бошлашмоқда
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилмоқда.
'
Хайрли оышом, ыадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.