Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018 саралаш, Осиё

«А» гуруҳи, 7-тур, 28 март, соат 18:00. Бош ҳакам: Муҳанад Қосим Эйса Саррай (Ироқ)

ЎЗБЕКИСТОН

Одил Аҳмедов (66)

1 : 0

ҚАТАР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Александр Лобанов
02.Егор Кримец
05.Анзур Исмоилов
07.Азиз Ҳайдаров
08.Сервер Жепаров
09.Одил Аҳмедов (С)
10.Сардор Рашидов
11.Игорь Сергеев
20.Александр Мерзляков
22.Даврон Ҳошимов
23.Элдор Шомуродов
  22.Саад аш-Шийб
02.Муҳаммад Муса
06.Муҳаммад Касола
07.Родриго Тавата
09.Ёсир Исо
10.Ҳасан ал-Ҳайдос
13.Иброҳим Мажид (С)
15.Педро Коррея
16.Акром Ҳассан Афиф
18.Луиз Жуниор
23.Себастян Сория
ЗАҲИРА
01.Муроджон Зуҳуров
12.Игнатий Нестеров
03.Рустамжон Ашурматов
04.Марат Бикмаев
06.Жалолиддин Машарипов
13.Достонбек Ҳамдамов
14.Темурхўжа Абдухолиқов
15.Александр Гейнрих
16.Жамшид Искандеров
17.Вадим Афонин
18.Отабек Шукуров
19.Олег Зотеев
  01.Халифа Абубакар
21.Умар Барри
03.Аҳмад Ёсир Абдулраҳмон
04.Ал-Маҳдий Али Мухтор
05.Карим Будиаф
08.Али Асадалла
11.Мешал Абдулла
12.Ҳамид Исмоил
14.Аҳмад Муҳаммад ас-Сайид
17.Исмоил Муҳаммад
19.Ал-Моиз Али
20.Али Ҳасан Афиф
САРИҚ КАРТОЧКА
Азиз Ҳайдаров (21)
Одил Аҳмедов (39)
Александр Лобанов (83)
Марат Бикмаев (88)
 
Себастян Сория (68)

Матн

90+6'
ЎЙИН ТУГАДИ! ҒАЛАБА МУБОРАК! ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР 1:0!
90+4'
Вууууҳ! Шомуродов сўнгги ҳимоячидан ўтиб кета олмади
90+3'
Лобанов тўпни эгаллаб олди. Яхши бу
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууҳ! ҚАтарнинг хавфли ҳужуми пайтида Лобанов тўпни эгаллаб олди
89'
Қатар бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп нариги томонга ўтиб кетди
88'
Марат Бикмаев огоҳлантириш олди
87'
ВУУУУУУУУҲ! Кримец ишғол қилиб қўйишига бир бахя қолди! Тўп Егорнинг оёғидан кейин тўсинга тегиб қайтди!!!
86'
Ўзбекистонда ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди
85'
Лобановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
84'
Қатарлик футболчи яққол офсайдда қолди. У бирга бир вазиятга чиққанди
83'
Александр Лобанов огоҳлантириш олди. Вақтни чўзгани учун
81'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Вадим Афонин тушди
78'
Қатарда ўзгариш: Ҳасан ал-Ҳайдос ўрнига бошқа футболчи тушди
78'
Вуҳ! Аҳмедов олис масофадан чап оёқда зарба берди. Ноаниқ
76'
Терма жамоамиз қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Сергеевнинг узатмаси Шомуродов томон ўтмади
75'
Вууууҳ! Жепаров жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Сергеев томон етказди. Ҳимоячи тўпни ўтказиб юборди, аммо Игорь буни кутмаганди шекилли, тўпни эгаллай олмади
73'
ВУУУУУУУҲ! Одил Аҳмедов ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашди ва зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
69'
Қатарда ўзгариш: Табата ўрнига Али Асадалла тушди
68'
Қатарликлар ҳакамни ўраб олиб, кескин тортишишмоқда. Улар пенальти талаб қилишмоқда
65'
ГОООООООООЛ! Одил Аҳмедоооооов!!! 1:0! Олис бурчакка тўпни жойлаб қўймоқда Одил!
64'
! Хавфли жарима зарбаси ишладик. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида!
62'
Жуниор олис масофадан ноаниқ зарба берди
60'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Марат Бикмаев тушди
59'
Қатар бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳайдос оёқ билан зарба берди, ноаниқ
56'
Бурчакдан етказилган узатмага вакилларимиздан бири бош билан зарба беришга уринди, аммо ноаниқ
55'
Рашидовнинг узатмасидан кейин Шомуродов чап қанотдан жарима майдончасига кирди, фақат бурчак тўпи
52'
Кримец фол орқали Сорияни тўхтатди. Қатарнинг жарима зарбасини ўйинга киритди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
50'
Эҳҳҳҳ, Сергеев! Жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди, аммо 16 метрдан аниқ зарба бера олмади!
46'
Одил ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Сервер тўпни кўкраги билан қайтардию, аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Ўзбекистон - Қатар - 0:0. Танаффус.
45+1'
Вууууҳ! Бурчак тўпини Жепаров ва Рашидов комбинация шаклида ўйинга киритишди. Кримец чизиқ устида бош билан тўпни орқароққа футболчиларимиздан бирининг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди. Аммо Егорь қайтараётган пайтда тўп чизиқни кесиб ўтган деб топилди
43'
Қатарлик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди. Одилнинг зарбасини футболчи бош билан қайтарганди
42'
Вууууҳ! Қатарда хавфли ҳужум. Ҳайдос чап қанотдан жарима майдончасига кириб, орқароққа узатма берди. Табата 15 метрдан аниқ зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
41'
Жуниор олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
40'
Мерзляков бир амаллаб бурчак тўпи ишлади
39'
Одил Аҳмедов сариқ карточка олди. Хавфли ўйин учун
38'
Вуҳ, Шомуродов! Олис масофадан кучли зарба берди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
35'
Анзур Сориянинг ўзидан ўтиб кетишига йўл қўймади
34'
Чап қанотдан жарима зарбасини ишладик
33'
Шомуродов офсайдда қолди
31'
Эҳҳҳҳ, Аҳмедов! Ўнг қанотдан етказилган узатмани дарвозабон қайтарди. Одил эса 13 метрлардан аниқ зарба бера олмади
30'
Рашидов бурчакдан етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
30'
Сергеев тўп учун охиригача курашди ва бурчак тўпи ишлади
27'
Эҳҳҳ, Шомуродов! Чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирдаю, аммо иккинчи футболчига тўпни олдириб қўйди
27'
Жепаров аутдан тўпни отиб берди. Ҳимоячи қайтарган тўпга Аҳмедов зарба беришга уринди. Аммо зарба ноаниқ
25'
Рашидов ўнг қанотдан рақиб дарвозаси олдига узатма берди. Сергеев тўп учун курашда дарвозабонга нисбатан фол ишлатди
23'
Рашидов ўнг қанотда икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатди. Сардор фол ишлатган экан
21'
Ал-Ҳайдос жарима майдончаси ичида атайлаб йиқилди. Ҳакам унга сариқ бермади
21'
Азиз Ҳайдаров огоҳлантириш олди
19'
Жепаров ўнг қанотдан жарима тўпини унчалик муваффақиятли етказа олмади. Тўпни Шийб эгаллаб олди
18'
Қатарнинг хавфли ҳужумини қийинчилик билан бартараф этдик
15'
Жепаров офсайдда қолди
14'
Рашидов бурчак тўпини юқорига кўтара олмади ва тўпни меҳмонлар қайтаришди
14'
Вуууҳ! Яхши ҳужум! Рашидов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи ишлади
12'
Жепаров майдон марказидан узатма билан Сергеевни жарима майдончасига бошлади, аммо тўпни дарвозабон эгаллаб олди
12'
Шомуродов ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўпни йўқотди
11'
Ҳакам Ҳошимовни оғзаки огоҳлантирди
10'
Ўзбекистонликлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
8'
Сория офсайдда қолди. Акс ҳолда бирга бир вазиятда хавфли зарба йўллаганди
8'
Қатар бурчак тўпини ўйинга киритди. Исмоилов бош билан тўпни қайтарди
6'
Жепаров ўнг қанотдаги чизиқдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Самарасиз
5'
Меҳмонлар ўнг қанотдан тўпни дарвозамиз олдига етказишди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
4'
Қатарлик футболчи Коррея олис масофада зарба берди. Ноаниқ
3'
Терма жамоамиз ҳали ҳужум ташкил қила олмаганича йўқ. Қатарликлар бунга имкон беришмаяпти
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берди.
'
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу саралаш босқичида илк марта оқ рангли футболкаларда майдонга тушади
'
Энди Ўзбекистон мадҳияси янграйди. Серқуёш, ҳур ўлкам...
'
Дастлаб Қатар мадҳияси янграмоқда
'
Диққат! Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "А" гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдккор" стадионида Қатарни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.