Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+6'
Ўйин якунланди. "Реал" мураккаб кечган ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди
90+5'
Роналду имкониятдан фойдалана олмади!
90+4'
Карвахаль сариқ карточка олди
90+3'
Кроос қанотдан белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Ираисос тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"Атлетик"да ўзгариш: Саборит ўрнига Маньян туширилди
87'
Ляпорт сариқ карточка олди
86'
Мората сариқ карточка олди
85'
ВУУУҲ! УИЛЬЯМС! Олдинга чизиққа етказилган узатмани Уильямс қабул қилди ва рақиб жарима майдончаси ичида тўпни Наваснинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвозага йўл олаётганида, Пепени уни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди!
83'
ГОООООЛ! Альваро Мората, 2:1! Бэйл қанотдан етказган узатмага Мората зарба берди ва "Атлетик" посбони уни қайтарди. Қайтган тўпни Альваронин ўзи эгаллади ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Бугун 24 ёшни қарши олган Мората ўзининг туғилган кунига совға тайёрлади
81'
Оҳо! Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Мората ва Роналду рақиб дарвоза олдида ёлғиз қолишди. Аммо тўпни ким эгаллаши ҳақидаги саволга ечим топгунча Сан Хосе хавфни бартараф этди
79'
"Бильбао"да ўзгариш: Мерино ўрнига Сусаета тушди
78'
БЭЙЛЛЛ! Карвахаль Кроосга, Тони эса Бэйлга узатма берди. Гарет дарвоза томон яқинлашди ва олис бурчак томон зарба берди. Бироз ноаниқ. Уэльслик футболчи Роналдуга пас бериши ҳам мумкин эди
77'
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андер Итурраспе тушди
76'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Альваро Марота туширилди
73'
Вуууҳ! Ковачич! Лукас Васкес ўнг қанотдан берган узатмага Матео бош билан зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Роналдуга тегиб, майдонни тарк этди
72'
Бензема Сан Хоседан ўтиб кетиб, Роналдуга узатма берди. Криштиану 20 метрдан дарвозага зарба берди. Бирозгина ноаниқ
68'
КРИШТИАНУ! Дарвозагача 30 метрлардан жарима тўпини Кросс ўйинга киритди ва Роналду бош билан зарба берди. Тўп "тўққизлик" устидан ўтиб, тўрга юқоридан келиб тушди
67'
Роналду! Бэйл ўнг қанотда Сан Хоседан ўтиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Роналду тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
66'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Лукас Васкес тушди
58'
Хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага чиқишда Навас хатога йўл қўйди ва тўп Гарсияга келиб тушди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди
57'
Рауль Гарсия сариқ карточка олди
56'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Сан-Хосе бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
ВУУУУУҲ! Уильямс! Эрасо ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Уильямс яқин масофадан дарвоза томон зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Атлетик" 1:1
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Бэйл қанотдан хавфли узатма берди. Аммо унга на Бензема, на Роналду ета олди
41'
Олис масофадан етказилган тўпни Бензема эгаллади ва жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Ираисос зарбани қайтарди
39'
ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Яна Меринода! Лекуэ майдон марказида тўпни эгаллаб, Уильямсга узатма берди. У эса ўз вақтида Меринони тўп билан таъминлади. Сабин 16 метрдан йўллаган зарба натижасида тўп устун ва тўсин кесишган жой ёнидан ўтиб кетди
34'
ВУУУУУҲ! "Реал" навбатдаги голни ўтказиб юборишига сал қолди. Мадридликлар ўз жарима майдончалари олдида тўпни Уильямсга олдириб қўйишди. Иньяки Навас билан яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба бермоқчи бўлганида Варан етиб келди ва хавфни бартараф этди
33'
Қанотдан етказилган узатмага Бэйл ноаниқ зарба берди. У тўпни ўтказиб юборганида унинг ортида Бензема ва Роналду ҳам бор эди
30'
Хабьер Этчейта сариқ карточка олди
29'
Хавфли вазият! Иско тўпни аутдан қўл билан улоқтириб берганидан кейин Бэйл сўнгги чизиқ олдида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Дарвозабон мушт билан тўпни уриб юборди ва хавфни бартараф этди
27'
ГООООООЛ! Мерино Сабин, 1:1! Эрасо иккинчи уринишда тўпни жарима майдончасига етказди. У ерда Мерино тўпни эгаллади ва Навас қўриқлаётган дарвозага жойлади
24'
Бэйл олис масофадан зарба берди. Яна ноаниқ
20'
Роналду олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
17'
ВУУУУУУҲ! Сабин ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Лекуэ "Реал" дарвозасининг олис устун томон узатма берди ва Мерино яқин масофадан бош билан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади
15'
Мезбонлар ҳужум қилишда давом этмоқда. Бэйл олис масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
7'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! "Реал"нинг илк ҳужумиёқ гол билан якунланди. Иско жарима майдончасига кирди, ҳимоячини алдаб, бўш ҳудудда очилган Бенземага узатма берди. Карим имкониятни қўлдан чиқармади.
4'
Бугун Мадридда ёмғир ёғмоқда
3'
Бильбаоликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
1'
Ўйин бошланди
'
Бугунги ўйин олдидан "Мадрид" 18 очко билан 5, "Бильбао" эса 15 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. "Реал" ва "Атлетик" жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ла лиганинг 9-турига якун ясалади. Ўйиндан онлайн трансляцияни бошладик
Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

Ла-лига - 2016-17 / 9-тур / 23.10.2016 23:45

Реал Мадрид

Карим Бензема (7)
Альваро Мората (83)
2
:
1

Атлетик Бильбао

Мерино Сабин (27)

ЖЧ-2026, саралаш. Эрон Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этганидан сўнг гуруҳимиздаги вазият қандай тус олди? (Фото)

Бўлим: ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18293 марта. Фикрлар сони: 12 та.

Дани Алвес учун гаров пулини тўлаган футболчи номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Дани Алвес қамоқдан озод қилинди. 

Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 16053 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Холанд "Реал" ва "Барселона" ўртасида танлов қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади. 

Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15436 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шомуродовнинг энди ҳар бир киритган голи рекорд...

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар

Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13649 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Элдор Шомуродов: «ОФК бу борада қандайдир қарор қабул қилиши керак»

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Гонгконгга қарши (2:0) ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

Киритилди: 07:26, 22.03.2024. Ўқилди: 13254 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Мбаппе, Месси ва Роналду ўртасида солиштирув: 25 ёшгача миллий терма жамоадаги статистикалар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?

 

Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13233 марта. Фикрлар сони: 8 та.

"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" футболчи алмашиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.

Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12398 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Терма жамоалар тарихидаги энг тезкор гол киритилди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар

Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10499 марта. Фикрлар сони: 4 та.

"Реал Мадрид" "Ливерпуль" юлдузи учун деярли 90 миллион евро тайёрламоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи. 

Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8795 марта. Фикрлар сони: 13 та.

«Барселона» президенти Мбаппенинг «Реал»га трансфери борасида ўз фикрларини билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишидан хавотирланмаяпти.

Киритилди: 07:50, 22.03.2024. Ўқилди: 8487 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Қарор қабул қилинди: Роналду фаолиятини қайси клубда якунлашини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.

Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23421 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Раньери Шомуродов ҳақида илиқ фикрлар билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20036 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Файзуллаев ота-онасига катта совға ҳадя этди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19160 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шомуродов Очоани тарихга "киритиб" қўйди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.

Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16205 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Реал”нинг "қўли" баланд келди – Мансано дисквалификацияга учради

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 18:49, 04.03.2024. Ўқилди: 15885 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Улар ҳозир қаерда? Куман «Барселона»га олиб келган футболчилар

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Рональд Куман «Барселона» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий эмас эди ва унинг трансфер бозоридаги даҳшатли рекорди бунинг сабабларидан бири эди.

 

Киритилди: 23:37, 27.03.2024. Ўқилди: 3672 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Винисиус Испания терма жамоаси футболчиси билан жанжаллашиб қолди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Сешанба оқшомида Мадридда Испания ва Бразилия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. 

Киритилди: 21:50, 27.03.2024. Ўқилди: 3507 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 3215 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"МЮ" янги бош мураббий борасида якуний қарорга келди(ми)?

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда бош мураббийини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:06, 27.03.2024. Ўқилди: 2619 марта. Фикрлар сони: 5 та.

"Реал" уч футболчиси билан 2025 йилгача шартнома имзолайдиган бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби уч футболчиси билан шартномани узайтиради.

Киритилди: 03:42, 28.03.2024. Ўқилди: 2113 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду қиймати 2 миллион доллардан ошадиган янги «Ferrari» машинасида кўриниш берди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.

Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2347 марта. Фикрлар сони: 5 та.

2023 йилда Европанинг топ футбол лигаларида 42 та шубҳали ўйин бўлиб ўтган

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.

Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Боливияда 24 ёшли футболчи вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.

Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Парагвай футбол федерацияси Россияга ҳамдардлик билдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Ҳаммаси тугади”. Неймарнинг отаси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаганини рад этмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.

Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1933 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бразилиялик собиқ футболчи қамоқ жазосини ўз юртида ўтайди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россиялик шарҳловчи Василий Уткин 52 ёшида вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.

Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентина чемпионатида футболчида талваса сидроми хуруж қилиб қолди ва ўйин тўхтатилди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.

Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг, янги «тойчоқ» муборак!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эрлинг Холанд яна бир дабдабали автомобиль соҳибига айланади.

Киритилди: 17:00, 17.03.2024. Ўқилди: 2518 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.