Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2016-17 / 21-тур / 04.02.2017 20:15

Барселона

Пако Алькасер (18)
Лионель Месси (40)
Алеиш Видель (67)
3
:
0

Атлетик Бильбао

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2016-17 / 21-тур / 04.02.2017 20:15

Барселона

Пако Алькасер (18)
Лионель Месси (40)
Алеиш Видель (67)
3
:
0

Атлетик Бильбао

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Атлетик Бильбао" - 3:0. Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
"Барселона" яна бир имкониятни қўлдан чиқарди. Бурчак тўпи
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Вууууҳ! Туроннинг узатмасидан кейин Видал ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ираисос зарбани қайтарди. Такрорий зарбани Ракитич берди. Жуда ноаниқ
87'
Оҳо! Неймар жарима майдончаси ичида Де Маркосни алдаб ўтди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп бошқа ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
82'
Ўйин темпи анча тушди
80'
Эҳҳҳҳ, Эрасо! Яккама-якка вазиятда на аниқ зарба берди, на аниқ узатма!
75'
Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Неймар жарима майдончасига кириб келди, аммо Лапорт унга имконият қолдирмади. Бурчак тўпи эса самарасиз бўлди
74'
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Хавьер Эрасо тушди
72'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда олис бурчак томон зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
71'
Эмерик Лапорт сариқ карточка олди
69'
Иньяки Ульямс офсайдда қолди
67'
ГОООООЛ! Алеиш Видаль, 3:0! Ҳимоячи марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлди ҳамда икки ҳимоячи ва Неймарни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!
66'
Меҳмонларнинг ҳужуми самарасиз чиқди
63'
"Барселона"да ўзгариш: Лионель Месси ўрнига Сержи Роберто тушди
62'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди, аммо Месси сўнгги ҳимоячини алдаб ўта олмади
61'
"Бильбао" футболчиси офсайдда қолди
59'
Вууууҳ! Месси айёрона пас билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо тўпни марказий ҳимоячилар эгаллаб олишди. Лионель эса тезда етиб келиб, ҳимоячилардан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
57'
Вуууҳ! Неймар Месси билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб келди ва чап оёқда зарба берди. Аммо анча ноаниқ
56'
Уильямс ўнг томонда "Барса" жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Жуда ноаниқ
55'
Жароҳат олган Рафинья ўйинни давом эттира олмайди. Иван Ракитич майдонга тушди
54'
Кесма узатма натижасида Рауль Гарсия тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тер Штеген тўпни қабул қилиб олди
52'
"Атлетик"да ўзгариш бўлди. Иньиго Лекуе ўрнига Ариц Адурис туширилди
52'
Рафиньянинг юзидан қон оқмоқда. Ярим ҳимоячи дарвозабон Тер Штеген билан тўқнашиб кетди.
49'
Вуууҳ! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Турон тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Рафиньянинг бош билан зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
48'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо Гомеш ҳужумда фол ишлатди
46'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Мессига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
46'
"Барса"да ўзгариш: Жерар Пике ўрнига Хавьер Маскерано майдонга тушди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Атлетик" - 2:0. Танаффус
43'
Вууууҳ, Эҳҳҳ, Неймар! У чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва олис бурчакка зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
42'
Вуууҳ! Ўнг қанотда Месси ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига ёриб кириб, шерикларига узатма берди. Аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
40'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Ўткир бурчакдан тўғридан-тўғри зарба бериб, аргентиналик футболчи дарвозани ишғол қилди. Бунда Ираисоснинг айби етарли. У зарбани кўрмай қолди шекилли
39'
Жарима майдончасининг ўнг томонида Видаль йиқитилди. Жарима тўпи
37'
Баленсига олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
34'
Боя огоҳлантиришсиз қолиб кетган Оскар де Маркос майдон марказидаги қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди
32'
"Барселона" кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтаётганида Неймар майдон майдон марказида тўпни рақиб футболчисига олдириб қўйди. Натижада меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Уильямс чап қанотда Пикени алдаб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг кўкрагига тегиб қайтди
29'
Каталониялик ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Рауль Гарсия 17 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
29'
Неймар йўллаган жарима зарбасини Ираисос эгаллаб олди
28'
Неймар чиройли финт билан Оскар де Маркосни алдаб, жарима майдончасига кираётганида, ҳимоячини уни қўли билан тортиб қолди. Ҳакам ҳимоячига сариқ карточка бермагани қизиқ бўлди
28'
Итурраспе сариқ карточка олди
24'
Оҳо! Сан-Хосе "Барса" жарима майдончасига кириб келди. Сўнг ё ноаниқ зарба берди, ёки тўп Матьёнинг оёғидан майдонни тарк этди. Ҳакам эса бурчак тўпи эмас, эркин зарба тепилишига ишора қилди
23'
Итурраспенинг жаримадан зарбаси ноаниқ бўлди
22'
Пике сариқ карточка олишга мажбур бўлди. У Тер Штегеннинг тўпни қабул қилдию, рақибга олдириб қўйди. Сўнгра уни тортиб йиқитди
21'
Месси бир неча футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кириб келди, аммо зарба беришга улгурмади
18'
ГООООООЛ! Пако Алькасер, 1:0! Неймар чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ичкарига кирди ва тўпни орқароққа узатди. Алькасер 6-7 метрлардан зарба билан дарвозани ишғол қилди
17'
Месси рақиб жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
14'
Меҳмонлар 2-3 дақиқа давомида ҳужум ташкил қилиб, каталонияликларни ҳимояланишга мажбур қилишди
12'
Вуууҳ! Уильямс ажойиб имконият. Лапорт чап қанотдан чиройли узатма билан тўпни ҳужумчининг бошига қўндирди. Иньякининг зарбасига аниқлик етишмади
11'
Мессининг узатмасидан кейин Матьё чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
6'
Матьё чап қанотдан ҳужумга қўшилиб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо тўпни йўқотди
3'
ВУУУУУУҲ! "Барселона"ни голдан дарвоза устуни қутқарди!!! Икер Муниаин 7-8 метрдан яқин бурчакка зарба берганди. Умтити қайтган тўпни вазиятдан узоқлаштирди
2'
Эҳҳҳ, Неймар! Видалнинг узатмасидан кейин Алькасер ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Неймар тўпни эгалладию, аммо зарба самарали чиқмади
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди.
'
Диққат! "Камп Ноу" стадиони! "Барселона" ўз уйида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилмоқда
Ла-лига - 2016-17 / 21-тур / 04.02.2017 20:15

Барселона

Пако Алькасер (18)
Лионель Месси (40)
Алеиш Видель (67)
3
:
0

Атлетик Бильбао


Ла-лига - 2016-17 / 21-тур / 04.02.2017 20:15

Барселона

Пако Алькасер (18)
Лионель Месси (40)
Алеиш Видель (67)
3
:
0

Атлетик Бильбао


ЖЧ-2026, саралаш. Эрон Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этганидан сўнг гуруҳимиздаги вазият қандай тус олди? (Фото)

Бўлим: ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18322 марта. Фикрлар сони: 12 та.

Дани Алвес учун гаров пулини тўлаган футболчи номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Дани Алвес қамоқдан озод қилинди. 

Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 16132 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Холанд "Реал" ва "Барселона" ўртасида танлов қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади. 

Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15644 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шомуродовнинг энди ҳар бир киритган голи рекорд...

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар

Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13649 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Элдор Шомуродов: «ОФК бу борада қандайдир қарор қабул қилиши керак»

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Гонгконгга қарши (2:0) ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

Киритилди: 07:26, 22.03.2024. Ўқилди: 13256 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Мбаппе, Месси ва Роналду ўртасида солиштирув: 25 ёшгача миллий терма жамоадаги статистикалар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?

 

Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13256 марта. Фикрлар сони: 8 та.

"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" футболчи алмашиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.

Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12402 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Терма жамоалар тарихидаги энг тезкор гол киритилди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар

Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10509 марта. Фикрлар сони: 4 та.

"Реал Мадрид" "Ливерпуль" юлдузи учун деярли 90 миллион евро тайёрламоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи. 

Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8807 марта. Фикрлар сони: 13 та.

Эндрик «Реал»да ўзига рақам танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан суҳбати ҳақида гапирди.

Киритилди: 12:12, 26.03.2024. Ўқилди: 8490 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Қарор қабул қилинди: Роналду фаолиятини қайси клубда якунлашини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.

Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23433 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Раньери Шомуродов ҳақида илиқ фикрлар билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20040 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Файзуллаев ота-онасига катта совға ҳадя этди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19162 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шомуродов Очоани тарихга "киритиб" қўйди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.

Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16207 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Реал”нинг "қўли" баланд келди – Мансано дисквалификацияга учради

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 18:49, 04.03.2024. Ўқилди: 15886 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Улар ҳозир қаерда? Куман «Барселона»га олиб келган футболчилар

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Рональд Куман «Барселона» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий эмас эди ва унинг трансфер бозоридаги даҳшатли рекорди бунинг сабабларидан бири эди.

 

Киритилди: 23:37, 27.03.2024. Ўқилди: 4529 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 4302 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола "Барселона" футболчисини 100 миллион еврога сотиб олишни талаб қилмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасига янги ярим ҳимоячи топди. 

Киритилди: 13:58, 28.03.2024. Ўқилди: 3562 марта. Фикрлар сони: 1 та.

"Реал" уч футболчиси билан 2025 йилгача шартнома имзолайдиган бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби уч футболчиси билан шартномани узайтиради.

Киритилди: 03:42, 28.03.2024. Ўқилди: 2592 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду қиймати 2 миллион доллардан ошадиган янги «Ferrari» машинасида кўриниш берди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.

Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар сони: 5 та.

2023 йилда Европанинг топ футбол лигаларида 42 та шубҳали ўйин бўлиб ўтган

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.

Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Боливияда 24 ёшли футболчи вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.

Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Парагвай футбол федерацияси Россияга ҳамдардлик билдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Ҳаммаси тугади”. Неймарнинг отаси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаганини рад этмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.

Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1935 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бразилиялик собиқ футболчи қамоқ жазосини ўз юртида ўтайди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россиялик шарҳловчи Василий Уткин 52 ёшида вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.

Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентина чемпионатида футболчида талваса сидроми хуруж қилиб қолди ва ўйин тўхтатилди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.

Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг, янги «тойчоқ» муборак!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эрлинг Холанд яна бир дабдабали автомобиль соҳибига айланади.

Киритилди: 17:00, 17.03.2024. Ўқилди: 2524 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дани Алвес вақтинчалик қамоқдан озод этилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Дани Алвес вақтинчалик қамоқдан озод этилиши мумкин.

Киритилди: 16:53, 16.03.2024. Ўқилди: 3266 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.